So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Qonunchilik / Xalqaro hujjatlar / Меҳнаткашларнинг вакиллари тўғрисидаги 135-КОНВЕНЦИЯ
mehnatkash-vakilligi-pr

Меҳнаткашларнинг вакиллари тўғрисидаги 135-КОНВЕНЦИЯ

Меҳнаткашларнинг вакиллари тўғрисидаги

135-КОНВЕНЦИЯ

Женева, 1971 йил 23 июнь Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош Конференциясининг 56-сессиясида қабул қилинган ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 494-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган Ўзбекистон Республикаси учун 1997 йил 15 декабрдан кучга киради

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1971 йилнинг 2 июнида ўзининг эллик олтинчи сессиясига тўпланиб,

меҳнаткашлар меҳнат соҳасида бирлашмалар эркинлигини чеклашга қаратилган ҳар қандай камситиш ҳаракатларига қарши ҳимояни таъминловчи Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 1949 йилги Конвенция қоидаларини ҳисобга олиб,

корхоналарда меҳнаткашларнинг вакиллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга берилган имкониятларга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу сессия кун тартибининг бешинчи банди ҳисобланиб ва,

мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,

бир минг тўққиз юз етмиш биринчи йил июнь ойининг йигирма учинчи кунида қуйидаги «Меҳнаткашлар вакиллари тўғрисидаги 1971 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилади:

1-модда

Корхонадаги меҳнаткашларнинг вакиллари уларга зарар етказиш мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга қарши, шу жумладан, уларнинг меҳнаткашлар вакили сифатидаги мақомига ёки фаолиятига асосан ёки уларнинг бирлашмага аъзо бўлганлигига, ёки уларнинг бирлашма фаолиятида иштирок этганлигига асосан бўшатилишига қарши самарали ҳимоядан, улар қанчалик амалдаги қонун ҳужжатларига ёки жамоа шартномаларига ёки бошқа биргаликда келишилган шартномаларга мувофиқ равишда фаолият олиб борган бўлсалар, шу даражада фойдаланадилар.

2-модда

  1. Корхонада меҳнаткашлар вакилларига улар ўз функцияларини тез ва самарали бажаришига имкон берадиган керакли шарт-шароит яратилади.
  2. Шу муносабат билан, тегишли корхона эҳтиёжлари, кўлами ва имкониятлари ҳамда мамлакат саноат муносабатларининг хусусиятлари ҳисобга олинади.
  3. Меҳнаткашлар вакилларига бундай имкониятларнинг берилиши тегишли корхона фаолиятининг самарадорлигини пасайтирмайди.

3-модда

Ушбу Конвенция мақсадида «меҳнаткашлар вакиллари» атамаси миллий қонун ҳужжатларига ёки амалиётга мувофиқ бундай деб эътироф этилган шахсларни англатади, хусусан:

а) касаба уюшмалари вакиллари, яъни касаба уюшмалари ёки ушбу касаба уюшмалари аъзолари томонидан тайинланган ёки сайланган вакиллар;

  1. b) сайланган вакиллар, яъни миллий қонун ҳужжатлари ёки жамоа шартномалари қоидаларига мувофиқ корхона меҳнаткашлари томонидан эркин сайланадиган вакиллар ва ушбу вакилларнинг функциялари тегишли мамлакатдаги касаба уюшмаларининг мутлақ ваколатлари деб эътироф этиладиган фаолият турини ўз ичига олмайди.

4-модда

Миллий қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари, суд ёки ҳакамлик суди қарорлари, ушбу Конвенцияда кўзда тутилган ҳимоя қилиниш ҳуқуқи ва имкониятлар билан таъминланган меҳнаткашлар вакиллари тури ёки турларини белгилаб бериши мумкин.

5-модда

Бир корхонанинг ўзида ҳам касаба уюшмалари вакиллари, ҳам сайланган вакиллар мавжуд бўлган ҳолларда, зарурат туғилганда, сайланган вакилларнинг мавжудлиги тегишли касаба уюшмаларининг ёки улар вакилларининг мавқеига салбий таъсир кўрсатиш учун фойдаланилмаслигини таъминлаш мақсадида ҳамда сайланган вакиллар билан тегишли касаба уюшмалари ва улар вакиллари ўртасида барча муҳим масалалар бўйича ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида керакли чоралар кабул қилинади.

6-модда

Ушбу Конвенцияни амалга ошириш миллий қонун ҳужжатлари ёки жамоа шартномалари орқали ёки миллий амалиётга мос келувчи ҳар қандай бошқа йўл билан таъминланиши мумкин.

7-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.

8-модда

  1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
  2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
  3. Кейинчалик, ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.

9-модда

  1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
  2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.

10-модда

  1. Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар ва денонсация актларининг барчасини рўйхатга олганлиги ҳақида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
  2. Бош директор унга юборилган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни рўйхатга олганлиги ҳақида Ташкилот аъзоларига хабар берганда, Ташкилот аъзоларининг эътиборини Конвенциянинг кучга кириш санасига қаратади.

11-модда

Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.

12-модда

Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.

13-модда

  1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:

а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 9-модда қоидаларидан қатъи назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;

  1. b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.
  2. Мазкур Конвенция, ҳар қандай ҳолатда, уни ратификация қилган, аммо қайта кўриб чиқилган янги конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилот аъзолари учун амалдаги шакли ва мазмуни ўз кучида қолаверади.

14-модда

Мазкур Конвенциянинг инглизча ва французча матнлари бир хил кучга эга.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг асосий конвенциялари ва тавсиялари, 2008 йил, 169-бет.

Ушбу ҳужжатни .docформатида қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Манба: www.kasaba.uzсайти.

0
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

kasaba-logo-1

“Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга ШАРҲ

“Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 1992 йил 2 …