So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Qonunchilik / Xalqaro hujjatlar / Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги 105-конвенция
maj-mehnat00

Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги 105-конвенция

Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги

105-конвенция

Женева, 1957 йил 25 июнь Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош Конференциясининг 40-Сессиясида қабул қилинган ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 498-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган Ўзбекистон Республикаси учун 1997 йил 15 декабрдан кучга кирган

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1957 йилнинг 5 июнида ўзининг қирқинчи Сессиясига тўпланиб,

мажбурий меҳнат тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиб ва бу Сессия кун тартибининг тўртинчи банди ҳисобланиб,

Мажбурий меҳнат тўғрисида 1930 йилги Конвенция қоидаларини ҳисобга олиб,

Қуллик тўғрисидаги 1926 йилги Конвенция зўраки ёки мажбурий меҳнат қулликка ўхшаш шароитга олиб келмаслиги учун барча зарур чоралар кўрилишини ва Қулликка, қул савдоси ҳамда қулликка ўхшаш институтлар ва одатларга барҳам бериш тўғрисидаги 1956 йилги қўшимча Конвенция қарз асорати ва крепостной қарамликни тўлиқ бекор қилишини эътиборга олиб,

Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1949 йилги Конвенция иш ҳақи ўз вақтида тўланиши кераклигини эътироф этишини ҳамда меҳнаткашни ўз иш жойидан ҳақиқий кетиш имконидан маҳрум қиладиган ҳақ тўлаш усулларини қўллашнинг тақиқланишини эътиборга олиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ифода этилган инсон ҳуқуқларини бузиш ҳисобланган зўраки ёки мажбурий меҳнатнинг айрим турларини бартараф қилиш юзасидан бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб,

мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,

бир минг тўққиз юз эллик еттинчи йил июнь ойининг йигирма бешинчи кунида қуйидаги «Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги 1957 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:

1-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ҳар бир аъзоси зўраки ёки мажбурий меҳнатни тугатиш ва унинг ҳар қандай шаклларини ишлатмаслик ҳамда қуйидаги ҳаракатлар сифатида қўлламаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади:

а) амалдаги сиёсий, ижтимоий ёки иқтисодий тизимга зид сиёсий қарашлар, ёки мафкуравий эътиқодларнинг мавжудлиги ёки ифодаланиши учун сиёсий таъсир, ёки тарбия воситаси ёки жазо чораси сифтида;

  1. b) иқтисодий тараққиёт эҳтиёжлари учун иш кучини сафарбар этиш ва ундан фойдаланиш усули сифатида;

с) меҳнат интизомини сақлаш чораси сифатида;

  1. d) иш ташлаш ҳаракатларида қатнашганлик учун жазолаш чораси сифатида;

е) ирқий, ижтимоий, миллий мансублик ёки диний эътиқод белгилари бўйича камситиш чоралари сифатида.

2-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ҳар бир аъзоси ушбу Конвенциянинг 1-моддасида келтирилган зўраки ёки мажбурий меҳнат шаклларининг кечиктирилмай ва тўла бекор қилинишини таъминлаш учун самарали чоралар кўришга мажбурият олади.

3-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.

4-модда

  1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
  2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
  3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.

5-модда

  1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
  2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.

6-модда

  1. Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасини рўйхатга олганлиги ҳақида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
  2. Бош директор унга юборилган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни рўйхатга олганлиги ҳақида Ташкилот аъзоларига хабар берганда, Ташкилот аъзоларининг эътиборини Конвенциянинг кучга кириш санасига қаратади.

7-модда

Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.

8-модда

Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.

9-модда

  1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:

а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 5-модда қоидаларидан қатъи назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;

  1. b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.
  2. Мазкур Конвенция, ҳар қандай ҳолатда, уни ратификация қилган, аммо қайта кўриб чиқилган янги конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилот аъзолари учун амалдаги шакли ва мазмуни ўз кучида қолаверади.

10-модда

Мазкур Конвенциянинг инглизча ва французча матнлари бир хил кучга эга.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг асосий конвенциялари ва тавсиялари, 2008 йил, 55-бет.

Манба: www.kasaba.uz сайти.

0
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

maj-mehnat00

Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-КОНВЕНЦИЯ

Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-КОНВЕНЦИЯ Женева, 1930 йил 28 июнь Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош Конференциясининг 14-Сессиясида …