So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Qonunchilik / Xalqaro hujjatlar / Тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги 100-КОНВЕНЦИЯ
discrimmm

Тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги 100-КОНВЕНЦИЯ

Тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги

100-КОНВЕНЦИЯ*

Женева, 1951 йил 29 июнь Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош Конференциясининг 34-Сессиясида қабул қилинган ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 493-I-сон Қарорига мувофиқ ратификация қилинган.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси, Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1951 йилнинг 6 июнида ўзининг ўттиз тўртинчи Сессиясига тўпланиб,

тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёл меҳнаткашларга тенг ҳақ тўлаш принципига оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг еттинчи банди ҳисобланиб,

мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,

бир минг тўққиз юз эллик биринчи йил июнь ойининг йигирма тўққизинчи кунида қуйидаги «Тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги 1951 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:

1-модда

Ушбу Конвенция мақсади учун:

а) «ҳақ тўлаш» атамаси иш берувчи томонидан меҳнаткашга тўланадиган ва меҳнаткашнинг иш билан таъминланганлиги натижасида вужудга келган, тўғридан-тўғри ёки билвосита, нақд ёки шунга ўхшаш йўл билан амалга ошириладиган, одатдаги, асосий ёки минимал иш ҳақини ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади;

  1. b) «тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёл меҳнаткашларга тенг ҳақ тўлаш» атамаси жинс асосида камситмай белгиланадиган ҳақ тўлаш миқдори маъносини англатади.

2-модда

  1. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, ҳақ тўлаш миқдорини белгилашнинг амалдаги усулларига мос келадиган воситалар орқали, барча меҳнаткашларга нисбатан тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёл меҳнаткашларга тенг ҳақ тўлаш принципининг қўлланилишини қўллаб-қувватлайди ва шу усулларга мос даражада таъминлайди.
  2. Бу принцип қуйидаги воситалар орқали қўлланилиши мумкин:

а) миллий қонун ҳужжатлари;

  1. b) қонун томонидан белгиланган ёки тан олинган иш ҳақини белгиловчи механизм;

с) иш берувчилар ва меҳнаткашлар ўртасидаги жамоа шартномалари;

  1. d) ушбу турли воситаларни қўшиб ишлатиш.

3-модда

  1. Бундай ҳаракатлар ушбу Конвенция қоидаларининг амалга оширилишига ёрдам берадиган ҳолларда, бажариладиган меҳнат асосида ишнинг холис баҳоланишини таъминлашга қаратилган чоралар кўрилади.
  2. Бундай баҳолашнинг усуллари, ҳақ тўлаш миқдорларини белгилашга масъул бўлган ҳокимият органлари томонидан танланиши мумкин ёки, агар миқдорлар жамоа шартномалари томонидан белгиланадиган бўлса, ушбу шартноманинг иштирокчилари томонидан танланиши мумкин.
  3. Меҳнаткашлар ўртасидаги меҳнат ҳақининг фарқ миқдори, жинсидан қатъи назар, бажариладиган меҳнатни холис баҳолаш орқали белгиланадиган фарққа мос бўлгани каби, тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёл меҳнаткашларга тенг ҳақ тўлаш принципига қарама-қарши қилиб белгиланмайди.

4-модда

Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси ушбу Конвенциянинг қоидаларини амалга ошириш мақсадида иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг тегишли ташкилотлари билан кераклича ҳамкорлик қилади.

5-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.

6-модда

  1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
  2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
  3. Кейинчалик, ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.

7-модда

  1. Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави 35-моддасининг 2-бандига мувофиқ Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига юбориладиган декларацияларда қуйидагилар кўрсатилади:

а) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси Конвенция қоидаларинингўзгартиришларсиз қўлланилишини зиммасига олиши;

  1. b) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси Конвенция қоидаларининг ўзгартиришлар билан қўлланилишини зиммасига олиши ва шу ўзгартиришларнинг тафсилоти;

с) қайси ҳудудларга нисбатан Конвенция қўлланилмаслиги ва бу ҳолда унинг қўлланилмаслик сабаблари;

  1. d) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси ўз қарорини, бу ҳолат келгусида кўриб чиқилгунга қадар, сақлаб туриши.
  2. Ушбу модда 1-бандининг «а» ва «b» кичик бандларида ифодаланган мажбуриятлар ратификациянинг ажралмас қисми деб ҳисобланади ва ратификация кучига эга.
  3. Ташкилотнинг ҳар қандай аъзоси навбатдаги декларация орқали ушбу модда 1-бандининг «b», «с» ёки «d» кичик бандлари асосида аввалги декларацияда айтиб ўтилган ҳар қандай шартлардан ёки уларнинг бир қисмидан воз кечиши мумкин.
  4. Ташкилотнинг ҳар қандай аъзоси, ушбу Конвенция денонсация қилиниши мумкин бўлган давр мобайнида, 9-модда қоидаларига мувофиқ, Бош директорга исталган аввалги декларациянинг ҳар қандай шартига ўзгартиришлар киритувчи ҳамда белгиланган ҳудудларидаги ҳозирги аҳволни ифода этувчи навбатдаги декларацияни юбориши мумкин.

8-модда

  1. Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави 35-моддасининг 4 ва 5-бандларига мувофиқ, Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига юбориладиган декларацияларда Конвенция қоидалари тегишли ҳудудга нисбатан қандай қўлланилиши, яъни ўзгартиришлар билан ёки ўзгартиришларсиз қўлланилиши кўрсатилади; агар декларацияда Конвенция қоидалари ўзгартиришлар билан қўлланилиши кўрсатилса, у ҳолда ўзгартиришларнинг тафсилоти ҳам берилади.
  2. Ташкилотнинг тегишли аъзоси, аъзолари ёки тегишли халқаро даражадаги масъул исталган пайтда, кейинги декларацияси орқали, тегишли ҳуқуқидан фойдаланиб, ҳар қандай аввалги декларациясида кўзда тутилган ҳар қайси ўзгартиришлардан тўлиқ ёки қисман воз кечиши мумкин.
  3. Ташкилотнинг тегишли аъзоси, аъзолари ёки тегишли халқаро даражадаги масъул, ушбу Конвенция денонсация қилиниши мумкин бўлган муддат мобайнида, 9-модда қоидаларига мувофиқ, Бош директорга ҳар қандай аввалги декларациянинг ҳар қандай шартига ўзгартиришлар киритувчи ҳамда ушбу Конвенциянинг қўлланилишига нисбатан ҳозирги аҳволни ифода этувчи декларация юбориши мумкин.

9-модда

  1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
  2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.

10-модда

  1. Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар, декларациялар ва денонсация актларининг барчасини рўйхатга олганлиги ҳақида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
  2. Бош директор унга юборилган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни рўйхатга олганлиги ҳақида Ташкилот аъзоларига хабар берганда, Ташкилот аъзоларининг эътиборини Конвенциянинг кучга кириш санасига қаратади.

11-модда

Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар, декларациялар ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.

12-модда

Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.

13-модда

  1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:

а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 9-модда қоидаларидан қатъи назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;

  1. b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.
  2. Мазкур Конвенция, ҳар қандай ҳолатда, уни ратификация қилган, аммо қайта кўриб чиқилган янги конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилот аъзолари учун амалдаги шакли ва мазмуни ўз кучида қолаверади.

14-модда

Мазкур Конвенциянинг инглизча ва французча матнлари бир хил кучга эга.

*) Ҳужжатнинг номи мазкур нашрга мувофиқ берилган. Унинг тўлиқ номланиши «NORMA» маълумотлар базасида қуйидагича келтирилган: Бир хил қийматга эга бўлган меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларни тенг рағбатлантириш тўғрисидаги Конвенция.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг асосий конвенциялари ва тавсиялари, 2008 йил, 81-бет.

Манба: «Norma-hamkor» дастурий таъминоти.

0
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

discrimmm-111

Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 111-КОНВЕНЦИЯ

Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 111-КОНВЕНЦИЯ Женева, 1958 йил 25 июнь Халқаро Меҳнат …