So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Qonunchilik / Xalqaro hujjatlar / Қирқ соатлик иш ҳафтаси тўғрисидаги 47-КОНВЕНЦИЯ
1-working-hours

Қирқ соатлик иш ҳафтаси тўғрисидаги 47-КОНВЕНЦИЯ

Қирқ соатлик иш ҳафтаси тўғрисидаги

47-КОНВЕНЦИЯ

Женева, 1935 йил 21 июнь Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош Конференциясининг19-сессиясида қабул қилинган1957 йил 23 июндан кучга кирганЎзбекистон Республикаси мазкур КонвенциягаЎзР Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги83-I-сон Қарорига мувофиқ қўшилган

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Женевада 1935 йилнинг 4 июнида ўзининг ўн тўққизинчи сессиясига тўпланиб,

иш вақтини қисқартириш тўғрисидаги масала сессия кун тартибининг олтинчи банди бўлганини эътиборга олиб;

ишсизлик шу қадар кенг миқёс олганлигини ва шунчалик узоқ вақт давом этаётганини,

ҳозирги вақтда жаҳон бўйича миллионлаб меҳнаткашлар қийинчилик ва қашшоқликдан азоб чекаётганини ва бунинг учун улар жавобгар эмасликларини ҳамда улар бу азоблардан халос бўлиш учун қонуний ҳуқуққа эга эканини эътиборга олиб,

меҳнаткашлар замонавий саноатга хос бўлган техника тараққиёти самарасидан имкон борича амалда фойдалана олиши мақсадга мувофиқлигини эътиборга олиб,

Халқаро Меҳнат Конференциясининг ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи сессияларида қабул қилинган резолюцияларнинг амалга оширилишида иш турларининг барча шакларида иш вақти муддатини имкон қадар қисқартиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг давом эттирилиши зарурлигини эътиборга олиб,

бир минг тўққиз юз ўттиз бешинчи йил июнь ойининг йигирма иккинчи кунида қуйидаги «Қирқ соатлик иш ҳафтаси тўғрисидаги 1935 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилади:

1-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қиладиган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ҳар бир аъзоси қуйидагиларни маъқуллашини билдиради:

а) қирқ соатлик иш ҳафтаси принципини ва у шундай қўлланилиши керакки, натижа меҳнаткашлар турмуш даражасининг пасайишига олиб келмаслиги даркорлигини;

  1. b) шу мақсад ҳимояси учун мақбул ҳисобланадиган чора-тадбирлар кўрилишини ёки тадбирларга ёрдам беришни; ва шу принципни иш турларининг турли тоифаларига нисбатан (Ташкилотнинг мазкур аъзоси томонидан ратификация қилиниши мумкин бўлган) айрим конвенцияларнинг батафсил қоидаларига мувофиқ қўллаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

2-модда

Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.

3-модда

  1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
  2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
  3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.

4-модда

Халқаро Меҳнат Ташкилоти икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари рўйхатга олиниши билан, Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори бу ҳақда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради. Бош директор, шунингдек кейинчалик Ташкилотнинг бошқа аъзолари томонидан юбориладиган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг рўйхатга олинганлиги ҳақида Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.

5-модда

  1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
  2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.

6-модда

Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.

7-модда

  1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:

а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 5-модда қоидаларидан қатъи назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;

  1. b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.
  2. Мазкур Конвенция, ҳар қандай ҳолатда, уни ратификация қилган, аммо қайта кўриб чиқилган янги конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилот аъзолари учун амалдаги шакли ва мазмуни ўз кучида қолаверади.

8-модда

Мазкур Конвенциянинг инглизча ва французча матнлари бир хил кучга эга.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг асосий конвенциялари ва тавсиялари, 2008 йил, 150-бет.

Манба: www.kasaba.uz сайти.

0
1

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

Ish vaqti

Иш вақти. Презентация

Презентацияни  00