So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Foydali ma'lumotlar / Иш билан банд бўлганлар тоифасига кимлар киради?

Иш билан банд бўлганлар тоифасига кимлар киради?

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 майдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган “Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш Методикаси”да белгиланишича,

Иш билан банд бўлганлар:

а) ёлланиб ишлаётганлар, шу жумладан ишларни тўлиқ бўлмаган иш вақти мобайнида ёки уйда иш ҳақи олиб бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар;

б) касаллик, таътил, қайта тайёргарлик, малака ошириш, ишлаб чиқаришнинг тўхтаб туриши туфайли, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинчалик ишда бўлмаган ходим учун иш жойи сақланиб қоладиган бошқа ҳолларда иш жойида вақтинчалик бўлмаган фуқаролар;

в) ўзини мустақил равишда иш билан таъминловчи фуқаролар, тадбиркорлар, шу жумладан юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар, кооперативлар аъзолари, фермерлар, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида меҳнат билан банд бўлганлар, бевосита мол ўстирувчилар, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва сотувчилар, шунингдек кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг ишлаб чиқаришда қатнашадиган оила аъзолари;

г) Қуролли Кучларда, Миллий хавфсизлик ҳамда ички ишлар органлари ва қўшинларида хизматни, шунингдек муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар;

д) жамоат бирлашмаларида ва диний ташкилотларда ишлаётган, ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фуқаролар.

Ҳужжатни қуйида кўринг ва юклаб олинг!

2
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

Ўзбекистон Республикасида аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчилик

Кириш Асосий қисм Аҳоли бандлиги ва ишсизликдан ҳимоя қилишни тартибга солувчи ҳуқуқий асослар. Ишсизлик ва …