So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Adabiyotlar / Foydali dasturlar / Қандай қилиб ўзбекча кирилча матнни хатосиз сканер қилиб, матн ҳолатига ўтказиш мумкин?
kiril skaner

Қандай қилиб ўзбекча кирилча матнни хатосиз сканер қилиб, матн ҳолатига ўтказиш мумкин?

Бугунги кунда E-BOOKлар ҳаётимизга чуқур кириб келди. Улардан фойдаланмайдиган илм аҳлининг ўзи бўлмаса керак. Бирор илмий ёки ўқув ишини бажараётганимизда турли электрон китоблардан олимларнинг асарларидан уларнинг фикрларини олишга тўғри келганда, бундай манбалардан электрон усулда тўғридан-тўғри матн кўчириш муаммо бўлади. Улар ё PDF матн кўринишида ё PDF расм кўринишида бўлиши мумкин.

Ҳозирда ABBY FINE READER компютер дастури ёрдамида бундай муаммолар деярли бартараф этилган бўлса-да, ўзбекча кирилча матнларни FINE READER хатолар билан “ўқиши” ишимизни қийинлаштиради. Ушбу мақолада қандай қилиб ABBY FINE READER дастурида ўзбекча кирилча расм (PDF) матнларни хатосиз матн кўринишига (WORD дастурига) ўтказишни ўрганамиз.

ABBY ФИНE FINE READER га киргач, қуйидаги ойна чиқади:

01

Ушбу ойнадан “Язык документа” бўлими очилиб, қуйидаги ойна чиқади:

03

Очилган ойнадан “Выбор языков” амали танланиб, қуйидаги ойна ҳосил бўлади:

04

Бу ойнадан эса, белгилаб қўйилган “Новый…” амали танланиб, қуйидаги ойнага ўтилади:

05

Янги тил рус тили алифбоси асосида қурилгани сабабли, шу ҳолатида “ОК” тугмаси босилади ва қуйидаги ойнага ўтилади:

06

Бу ойнадан “Имя языка:” деган жойига яратилаётган тил номи киритилади. Биз “Ўзбек кирил” деб киритамиз. Сўнг ишимизнинг энг муҳим қисми “Алфавит языка:” қатори билан боғлиқ. Ушбу қаторда кўриниб турган ҳарфлар қаторининг охиридаги ‘ белгисидан олдинга кирил алифбосидаги “ҒҲЎҚғҳўқ” ҳарфларини клавиатурадан ёзиш орқари киритамиз.

08

Эътибор берган бўлсангиз рус алифбосида учрамайдиган 4 ҳарф ҳам катта (юқори регистрда), ҳам кичик (қуйи регистрда) кўринишда киритилди. Сўнг “ОК” тугмасини босамиз. Натижада қуйидаги ойна ҳосил бўлади:

09

Кўриб турганиздек, фойдаланувчи тиллари орасида “Ўзбек кирил” тили пайдо бўлди. Уни белгилаб, “ОК” тугмасини босамиз.

Шундан сўнг дастур ҳар қандай кирил алифбосидаги матнларни хатосиз ўқий олади.
4
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bitta fikr

  1. қайси сайтдан оламиз бровзирини

    0
    0