So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Adabiyotlar / Kurs ishlari / Меҳнат дафтарчаси

Меҳнат дафтарчаси

КИРИШ

АСОСИЙ ҚИСМ

  1. Ходимларнинг меҳнат стажларини тасдиқловчи асосий ҳужжат сифатида меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби
  2. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат дафтарчасини бериш тартиби

III. Меҳнат дафтарчасини юритиш тартибига риоя қилиниши устидан назорат олиб бориш ва меҳнат дафтарчаларини юритиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик

ХУЛОСА

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

Кириш

Маълумки, фуқароларни ижтимоий жиҳатдан таъминлаш мақсадида сарфланадиган ижтимоий истеъмол фонди уларнинг ўзлари томонидан яратилган миллий даромад ҳисобига ташкил топади.

Тобора тўлароқ ва ижтимоий жиҳатдан ҳар томонлама таъминлашга фақат меҳнаткашларнинг юқори унумли меҳнати, моддий ва маданий бойликлари тўкин-сочинлиги туфайли эришиш мумкин. Ушбу объектив алоқадорликни ҳисобга олинган ҳолда ижтимоий таъминотнинг айрим турлари билан фуқароларнинг меҳнат фаолияти, айрим ҳолларда эса муайян касб, меҳнат шароити ёки муайян соҳадаги узоқ йиллик меҳнат фаолияти ўртасида юридик боғлиқлик ўрнатишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуддир.

Таъкидлаш жоизки, меҳнатга қобилиятли лекин ижтимоий фойдали меҳнатда иштирок этмаган шахслар жамиятда таъминот талаб қила олмайдилар, чунки улар миллий бойликлар яратилиши ва уларнинг кўпайтиришида иштирок этмаганлар.

Бир қатор ҳолларда таъминотнинг айрим турларига бўлган ҳуқуқ ёки таъминот миқдори ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашганлик фактигагина боғлиқ бўлади. Аммо одатда, ижтимоий фойдали меҳнат фаолиятининг муддати-меҳнат стажи муҳим роль ўйнайди.

Меҳнат стажи — бу ходимнинг меҳнат фаолияти даври бўлиб, у ўз ичига иш вақтини ҳам, дам олиш вақтини ҳам олади. Бироқ ҳар қандай меҳнат фаолияти ҳам иш стажи ҳисобланавермайди. Меҳнат стажи — бу бирор ижтимоий шаклда ҳақ тўланадиган ва бошқа шаклдаги меҳнат фаолиятидир.

Шундай қилиб, меҳнат стажи — бу фуқароларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги, шунингдек қонунга асосан бошқа соҳалардаги ижтимоий фойдали фаолияти бўлиб, ҳуқуқ нормаларига асосан бу фаолиятдан муайян юридик оқибатлар (пенсия билан таъминланиш, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар олиш ҳуқуқи ва бошқалар) келиб чиқади.

Шу нуқтаи назардан ходимларнинг меҳнат стажлари тўғри ҳисобга олиб борилиши айни пайтда меҳнат дафтарчаларини қонун талаблари даражасида расмийлаштирилишига бевосита боғлиқ бўлиб ҳисобланади.

Ишга қабул қилишдан то ишдан бўшатишгача бўлган даврда ходимлар меҳнатга оид фаолиятлари бўйича иш ҳужжатларини юритиш иш берувчи зиммасига юкланган бўлиб, улар ўз ваколатлари доирасида ҳужжатларни тўғри расмийлаштиришга мажбурдирларки, акс ҳолда улар тегишли жавобгарликка тортиладилар.

Айниқса, ходимлар меҳнат дафтарчаларини тўғри расмийлаштириш уларнинг ижтимоий таъминот ва унинг бошқа турларига бўлган ҳуқуқлари билан чамбарчас боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда мазкур мавзуни тадқиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Ишнинг давомини *doc форматда кўчириб олиб, ўқишингиз мумкин!

Юклаб олиш

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. Т., Ўзбекистон, 2007 йил
  2. Каримов И.А. Эл-юрт ташвиши билан яшаш ва ишлаш асосий мезон. Т., Ўзбекистон, 2004 й.
  3. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз — жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т., Ўзбекистон, 2005.
  4. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари – энг олий қадрият. Т., Ўзбекистон, 2005.
  5. Каримов И.А. Инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш – устувор вазифамиздир. Халқ сўзи, 2006 йил 8 декабрь сони.
  6. Каримов И.А. Янгиланиш ва барқарор тарққиёт йўлидан янада изчил ҳаракат қилиш, халқимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш – асосий вазифамиздир. Халқ сўзи, 2007 йил 13 февраль сони.
  7. Иноятов А.А. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳуқуқи. Дарслик.- Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси нашриёт уйи, 2002.- 383 б.
  8. 8. Турсунов Й. Меҳнат ҳуқуқи. Дарслик.- Т.: Молия, 2002.- 279 б.
  9. 9. Турсунов Й. Трудовое право Республики Узбекистан. Учебник. -Т.: ТДЮИ, 2005.- 251с.
  10. 10. Турсунов Й. Меҳнат ҳуқуқи. Ўқув қўлланма.- Т.: Молия, 1999.- 187 б.
  11. 11. Турсунов Й.,Усманова М. Меҳнат ҳуқуқи.Ўқув қўлланма.-Т.: Молия, 2001.- 227 б.
  12. 12. Турсунов Й., Усманова М., Нуриддинова А. Меҳнат ҳуқуқи. Ўқув-услубий қўлланма.- Т.: ТДЮИ, 2003.-51 б.

Юклаб олиш

 

1
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

Тўлиқсиз иш вақти

КИРИШ АСОСИЙ ҚИСМ Иш вақти тушунчаси ва унинг турлари Тўлиқсиз иш вақти тушунчаси ва унинг …