So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Maqolalar / Иш вақтининг қисқартирилган режими нима ва у кимларга тадбиқ этилади?
work-time

Иш вақтининг қисқартирилган режими нима ва у кимларга тадбиқ этилади?

Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақтиҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.Меҳнат кодекси ходимларга иш вақтининг энг юқори чегарасини белгилаб беради ва иш берувчилар бу чегарани бузиши мумкин эмас. Ходимлар юқоридаги талаблар асосида корхонада ўрнатилган иш вақтида тўлиқ ишда бўлишлари керак ва шундагина улар тўлиқ иш вақти учун тўлиқ иш ҳақи олишлари мумкин бўлади. Одатда, иш вақти давомийлиги умумий тартибда ҳафтасига 40 соатлик қилиб ўрнатилади. Ва ходимлар ҳафтасига шунча вақт ишлашлари уларнинг бурчи ҳисобланади.

Шу билан бирга, меҳнат қонунчилиги айрим тоифадаги ишлар, касбларда ишловчилар учун иш вақтининг қисқартирилган режимини назарда тутади. Иш вақтининг қисқартирилган режими шуни англатадики, ходим ҳафтасига 40 соат эмас, балки шундай ходимларга нисбатан белгиланган иш вақтнинг ҳафтасига 40 соатдан кам бўлган режимида меҳнат қилади-ю, аммо тўлиқ сиҳ вақти учун иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай ишлар, касбларнинг алоҳида хусусиятлари шу тоифадаги ходимларга қўшимча енгилликлар беришни талаб этгани учун иш вақтининг қисқартирилган режими ўрнатилади.

Меҳнат кодексининг 116-моддасида Иш вақтининг қисқартирилган муддати ҳақидаги қоидалар белгиланган бўлиб, унга кўра, айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнатнинг шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

Иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:

Ø ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар (Меҳнат кодексининг 242-моддаси 1-қисмига кўра, иш вақтининг муддати ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига ўттиз олти соатдан, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига йигирма тўрт соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади);

Ø И ва ИИ гуруҳ ногирони бўлган ходимлар (220-модданинг учинчи қисмига кўра, И ва ИИ гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади);

ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар. Меҳнат кодексининг 117-моддасига кўра, иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимлар учун белгиланади.

Корхонадаги бундай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати тармоқ (тариф) келишувларида, жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, агар улар тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб, меҳнат шароитларига баҳо беришнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган услубияти асосида белгиланади.

Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг муддати чегараси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 8-илова билан тасдиқланган “Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддати”да юқоридаги тоифадаги ишларнинг ҳар бир гуруҳи ва улар учун иш вақтининг кунлик чегараси белгилаб қўйилган. Буни қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин:

т/р Ишларнинг номи Иш куни муддати, соат
1 2 3
РАНГЛИ ВА НОЁБ МЕТАЛЛАР РУДАСИНИ, ШУНИНГДЕК, ОЛМОС ХОМ АШЁСИНИ ВА ПЛАВИК ШПАТИНИ БОЙИТИШ, НИОБИТ (ЛОПАРИТ) РУДАСИДАН ТАШҚАРИ
1. Рентген аппаратига хизмат кўрсатувчи лаборант-рентген тузувчи 5
СИМОБ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
2. Конденсаторчи 4
3. Симоб ажратувчи:
а) қўл билан 4
б) механик усулда 4
САРИҚ ФОСФОР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
4. Ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар (МТХ), майдалаш-қуритиш бўлими ишчилари ва муҳандис-техник ходимларидан ташқари 4
КАЛЬЦИЙ КАРБИДИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
5. Эритиш аппаратчиси, шихта тайёрловчи, электродчи, карбид қуювчи, механизациялашмаган печлардаги бригадирлар ва смена МТХлари 5
НИКЕЛЬ КАРБОНИЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
6. Ишчилар ва смена МТХлари 4
ГРАНОЗАН, МЕРКУРАН, МЕРКУРБЕНЗОЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
7. Симобни қабул қилиб олиш, амальгамлар тайёрлаш, диэтилсимоб, этилмеркурхлорид, этилмеркурфосфат синтезлаш, аралаштириш, идишга жойлаш ва бутлаш кўмир регенерацияси оқава сувларини тозалаш бўлимларида бевосита банд бўлган ишчилар ва смена МТХлари 4
8. Санитария кўригидан ўтказувчи дегазаторчи, чилангар-сантехник 4
ЭТИЛ СУЮҚЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ (АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ)
9. Ишчилар ва смена МТХлари 4
10. Қайтариладиган идишларга ишлов бериш бўлими ишчилари ва смена МТХлари 4
11. Цехлардаги ишлаб чиқариш оқава сувлари ва газларини тозалаш ҳамда улардан фойдаланиш ишчилари ва смена МТХлари 4
ОВҚАТ МАҚСАДЛАРИ УЧУН ҚАЙТА ИШЛАНМАЙДИГАН БАЛИҚ, ДЕНГИЗ ҲАЙВОНЛАРИ ВА ГЎШТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА УТИЛИЗАЦИЯ ЦЕХЛАРИ ВА БЎЛИМЛАРИ
12. Ўлаксалар ва конфискатларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш билан шуғулланувчи ишчилар ва смена МТХлари 5
МЕТРОПОЛИТЕНДАН ФОЙДАЛАНИШ
(туннелларда фақат тунги вақтларда доимий ишлаш)
Ишчилар:
13. Темир йўл транспорти корхоналари ва метрополитенлар бригадири (бевосита ишловчи) 5
14. Эскалаторлар тутқичларини тузатишда банд бўлган резина буюмларнинг вулканизатори ва тузатувчиси 5
15. Дренажчи 5
16. Туннель иншоотлари асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатадиган бўёқчи, сувоқчи, дурадгор, тузатувчи чилангар 5
17. Зумпф агрегати машинисти 5
18. Ювиш қурилмаси машинисти, компрессор қурилмалари машинисти , компрессор қурилмалари машинисти ёрдамчиси 5
19. Мотовоз машинисти, дрезина ҳайдовчиси ва уларнинг ва хўжалик поездларида ишловчи ўринбосарлари 5
20. Йўл монтёри, стрелкачи 5
21. Мармар қопловчи, плита қопловчи, силлиқловчи 5
22. Темир йўлларни ва сунъий иншоотларни кузатиб юрувчи, контакт рельсни кузатиб юрувчи 5
23. Дефектоскоп араваси оператори, йўл ўлчаш оператори ва уларнинг ёрдамчилари 5
24. Анжомларни тарқатувчи, омборчи 5
25. Зумпф агрегати чилангари 5
26. Туннель ишчиси 5
27. Кабель тармоқлари бўйича электр монтажчи, иккиламчи занжирлар бўйича электр монтажчи, ёритиш ва ёритиш тармоқлари бўйича электр монтажчи, куч тармоқлари ва электр асбоб-ускуналари бўйича электр монтажчи 5
28. Диспетчерлик асбоб-ускуналари ва телеавтоматика электр монтёри, электр асбоб-ускуналарини тузатиш бўйича электр монтёр, электр асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича электр монтёр 5
29. Алоқа электр монтёри, сигнализация, марказлаштириш ва блокировка (СМБ) электр монтёри 5
МУҲАНДИС-ТЕХНИК ХОДИМЛАР
30. Катта мастер, мастер, мастер ёрдамчиси 5
31. Катта электр механик, электр механик 5
32. Геодезия-маркшейдерлик ишларида банд бўлган катта техник, техник 5
БИОПРЕПАРАТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
33. Ҳайвонлар ўлаксаларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш бўйича утилизация қурилмаларидаги ишларда доимий ва бевосита банд бўлган ходимлар 5
ВЕТЕРИНАРИЯ
34. Утилизация қилиш корхоналарида ҳайвонлар ва конфискатлар ўлаксаларини зарарсизлантириш ва утилизация қилишда доимий ва бевосита банд бўлган ходимлар 5
МУРДАЛАР ВА МУРДА МАТЕРИАЛЛАРИ БИЛАН ИШЛАШДА БАНД БЎЛГАН ХОДИМЛАР
35. Врач (шу жумладан, врач-бўлим, лаборатория раҳбари), ўрта ва кичик тиббий ходим, ишлаб чиқариш хоналари фарроши 5
36. Илмий-тадқиқот институтларининг проректор ва мурдахоналарда ишловчи ходимлари, шунингдек, мурдалар ва мурда материаллари билан доимий ишлаш чоғидаги нормал, патологик ва топографик анатомия, суд тиббиёти ва оператив жарроҳлик кафедралари ходимлари 5
СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА БЮРОСИ
37. Мурдалар ва мурда материаллари билан ишлаш чоғидаги суд-тиббий эксперт (шу жумладан, бўлим, бўлинма раҳбари) 5
38. Мурдалар ва мурда материаллари билан ишлаш чоғидаги ўрта ва кичик тиббий ходим 5
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТИББИЙ ХОДИМЛАРИНИНГ УМУМИЙ КАСБЛАРИ
39. Лабораториялар, бўлинмалар ва бўлимларнинг мурда қонини ва мурда тўқималарини тайёрлаш ва консервациялашда банд бўлган ходимлари 5
ГАММА-НУРЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ СИФАТИДА РАДИОАКТИВ МОДДАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
40. Гамма-терапияда ва экспериментал гамма-нурлантиришда бевосита банд бўлган ходимлар:
а) радиоактив препаратлар қўлланган беморларга хизмат кўрсатиш палаталарида 5
б) гамма-қурилмалар билан ишловчилар 5
в) радиоманипуляция кабинетларида ва лабораторияларида гамма-препаратлар, билан ишловчилар 4
РЕНТГЕНЛИ НУРЛАНИШ
41. Рентген спектрал, рентген тузилмали таҳлил, саноат рентгенографияси қурилмаларида ва рентген панжаралари растрларини назорат қилишда бевосита банд бўлган ходимлар 5
42. Рентген диагностикасида, флюрографияда, визуал назоратли ротацион рентген терапияси қурилмасида бевосита банд бўлган ходимлар 5
РЕНТГЕНЛИ НУРЛАНИШ, УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАНИШ, ЭЛЕКТР МАГНИТ МАЙДОНИ
43. Электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ)даги, видеотерминаллардаги ва электрон ҳисоблаш тизимларидаги ишларда бевосита банд бўлган ходимлар 4

Иш вақти қисқартириладиган навбатдаги ходимлар тоифаси алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар бўлиб, Меҳнат кодексининг 118-моддасига кўра, юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. Бундай ходимлар рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 4-илова билан тасдиқланган “Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимларрўйхати” мавжуд бўлиб, унда иш вақти қисқартириладиган ходимлар тоифалари ҳамда улар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати келтирилган. Рўйхат қуйидаги жадвал кўринишида:

 

 

т/р Касб-ҳунар ва лавозимлар Иш куни муддати, соат*
И. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ
1. Амбулатория-поликлиника муассасаларининг (поликлиникалар, амбулаториялар, диспансерлар, тиббий хоналар, станциялар, бўлимлар ва хоналар) касалларнинг бутунлай амбулатория қабулида банд бўлган шифокорлари. 5,5
2. Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) ва тиббий-маслаҳат комиссиялари (ТМК)нинг шифокорлари. 5,5
3. Поликлиникаларнинг стоматолог-шифокорлари, тиш шифокорлари ва тиш шифокорлари-протезистлари. 5,5
4. Бутун иш вақти давомида 200 ваттдан баланд қувватдаги ультрақисқатўлқинли частотадаги тиббиёт генераторлари (УҚТЧ)да ишлайдиган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари. 5,5
5. Анестезиология-реанимация бўлимлари (гуруҳлари) ҳамда реанимация ва интенсив терапия палаталарининг шифокори, ўрта ва кичик тиббий ходимлар (шифокор-лаборант ва лаборантдан ташқари). 5,5
ИИ . ХАЛҚ ТАЪЛИМИ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР
6. 1-4 синфлар ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ўқитувчи-дефектологлари; гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирлари. 18**
7. Барча тур ва номдаги мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 5-11(12) синфлари ўқитувчилари, гимназиялар, лицейлар, мактаблараро ўқув ишлаб чиқариш комбинатларининг ўқитувчилари; ўрта ҳунар-техника билим юртларининг умумтаълим фанлари ўқитувчилари. 20**
8. Ҳунар-техника таълими ўқув юртларининг ўқитувчилари йилига 800 соат
9. Ўрта махсус ўқув юртлари, коллежлар, техникумларнинг барча ихтисосликлари ўқитувчилари. йилига 800 соат
10. Педагогика билим юртлари, курслари ўқитувчилари; тўгараклар, секциялар, студиялар ва дарсдан ташқари ва мактабдан ташқари ишларнинг бошқа шакллари раҳбарлари; чет тили, стенография, машинкада ёзиш курслари ўқитувчилари; мактаблараро компьютер марказлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқий, бадиий, хореография таълими мактабларининг 3-5 синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган санъат мактаблари (болалар мусиқий ва бадиий, хореография ва бошқа мактаблар)нинг 5-7 синфлари ўқитувчилари; мусиқий ва бадиий ўрта мактаб ва мактаб-интернатлар 1-11 синфларининг махсус фанлар ўқитувчилари; болалар бадиий мактаблари ва ўқитиш муддати тўрт йил бўлган умумий бадиий таълим мактабларининг 1-4 синфлари ўқитувчилари; соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот муассасаларининг ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектологлари ва логопедлари; умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ва мактабгача тарбия муассасаларидаги чет тили бўйича машғулотлар гуруҳлари ўқитувчилари. 18**
11. Эшитиш хоналарининг ўқитувчи-дефектологлари, муассаса ходимлари рўйхатида болалар гуруҳига бу лавозим кўзда тутилган мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ва ўқитувчи дефектологлари; яслилар, болалар боғчалари ҳамда барча тур ва номдаги болалар уйларининг ўқитувчи-дефектологлари ва ўқитувчи-логопедлари; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқа, бадиий, хореография таълими мактабларининг 1-2 синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган болалар мусиқа, бадиий, хореография мактаблари 1-4 синфларининг ўқитувчилари; мусиқа раҳбарлари; болалар уйларининг логопедлари; концертмейстерлар, аккомпаниаторлар ва маданият ташкилотчилари. 24**
12. Жисмоний ёки ақлий ривожланишда камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия муассасаларининг тарбиячилари. 25**
13. Барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар ва болалар уйларининг, махсус ҳунар-техника билим юртларининг катта тарбиячилари; мактаблар ҳузуридаги интернатлар, мактаб-интернатлар, барча тур ва номдаги болалар уйлари, куни узайтирилган мактаб (гуруҳ)лар ва мусиқий тарбияланувчилар мактаблари, санатория-ўрмон мактаблари, алоҳида тарбияга муҳтож болалар ва ўсмирлар учун махсус мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, вояга етмаганлар учун қабул қилиш-тарқатиш жойлари, тарбия-меҳнат колониялари, махсус ҳунар-техника билим юртларининг тарбиячилари; жисмоний тарбия йўриқчилари, эшитиш хоналарининг йўриқчилари. 30**
14. Барча тур ва ?омдаги болалар яслилари ва мактабгача тарбия муассасалари, болалар уйлари, мактабдан ташқари муассасаларнинг катта тарбиячилари, тарбиячилари. 36**
15. Сил касаллигининг оз ва тўхтаётган шакллари билан хасталанган ақлий ривожланишда камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланувчилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти бузилган ҳолда шикастланган болалар учун ўқув тарбия муассасаларининг катта вожатийлари, ёрдамчи тарбиячилари. 36**
16. Олий ўқув юртлари ходимларининг ўқитувчи-профессорлар таркиби. 36**
ИИИ. ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИОЭШИТТИРИШ
17. Республика телевидениеси ва радиоэшиттириши сухандони. 6
18. Вилоят телевидениеси ва радиоэшиттириши сухандони. 6
19. Телевидение ва радиоэшиттиришдаги овоз режиссёри. 6

* Беш кунлик иш ҳафтасида ҳисобланаётган давр (ҳафта, ой, йил) учун иш вақти меъёри сақланади.

** Иш ҳафтаси муддати, соатларда.

Ø Иш вақти қисқартириладиган ходимларнинг сўнгги тоифаси уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар бўлиб, Меҳнат кодексининг 2281-моддасига кўра, Уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

0
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

Ish vaqti

Иш вақти. Презентация

Презентацияни  00