Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Ходим пенсияга чиқаётганда иш берувчи қандай тўловларни амалга оширади
«Ходим пенсияга чиқиши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза топширди. Бу иш берувчи учун ходимга қўшимча тўловлар бўйича мажбуриятларни келтириб чиқарадими? Ходимнинг аризасида ушбу ҳолатни (сабабни) кўрсатиш керакми ва нима учун?»
Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Сизнинг вазиятингизда меҳнат шартномасини бекор қилиш ходимнинг ташаббусинга кўра амалга ошмоқда ва қонунчиликда ходимга ҳеч қандай қўшимча тўловлар назарда тутилмаган.
Бу вазиятда меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш ва фойдаланилмаган таътиллар (улар мавжуд бўлган тақдирда) учун пулли компенсация тўлаш билан амалга оширилади .
Аризада «пенсияга чиқиш муносабати билан» ишдан бўшаш сабабини кўрсатиб, ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
- иш берувчини ишдан бўшаш тўғрисида ўн тўрт календарь кун олдин огоҳлантирмаслик, иш берувчи эса ишдан бўшаётган ходим билан меҳнат шартномасини ходим талаб қилган муддатда бекор қилиши шарт ;
- иш берувчидан ташкилотнинг ички ҳужжатлари, жамоа ёки тармоқ шартномаси билан пенсияга чиқиш муносабати билан ишдан бўшаётганлар учун белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни олиш.