Пригодится каждому кадровику в декабре:
2024 йил 1 февралдан айрим нафақа миқдорлари оширилди
Ижтимоий пенсия ва нафақаларнинг янги минимал миқдорлари белгиланди (31.01.2024 й. ПФ-24-сон). Улар минимал истеъмол харажатларининг қиймати (камбағаллик даражаси) – 568 мингдан 621 минг сўмгача оширилди.
Қонунчиликдаги янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Қуйидаги ижтимоий тўловлар ойига 621 минг сўм қилиб белгиланган:
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;
- қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда иш стажи тўлиқ бўлмаганда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори;
- ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;
- боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа. Кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.
Қуйидаги мақолалар сиз учун фойдали бўлади:
- Ўриндошлик асосидаги иш пенсияга қандай таъсир қилади;
- Пенсияга чиқувчи етишмаётган иш стажини "сотиб олиши" мумкинми;
- Собиқ ходимга пенсия олишга қандай ёрдам бериш мумкин;
- Ходим пенсияга чиқаётганда иш берувчи қандай тўловларни амалга оширади;
- Хусусий ташкилотлар "декрет" нафақаларини тўлашга мажбурми.