ID вопроса: 12090
12089-саволнинг асл мохияти, масалан ходим хизмат сафаридан қайтгач, темир йул ёки авибилет, меҳмонхона харажатини тасдиқлашда эса квитанция, чек тақдим этади. Аванс ҳисоботида ҳам айнан ушбу тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилади, нархи билан бирга.
1.Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганлигининг ўзи (уларда барча маълумотлар мавжуд: ФИО, нарх, сана, манзил ва ҳк.) аванс ҳисоботига моҳиятан тенг эмасми? 2.Аванс ҳисоботи каби ортикча қоғозбозликдан воз кечиш, тўлов топшириқномасидаги ва тўловлар ведомостидаги раҳбар имзосини эса қилинган харажатларнинг раҳбар томонидан тасдиқланиши деб қабул қилиш қайси нормага зид?
Ответы экспертов:

Хизмат сафари харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар аванс ҳисоботига тенглаштирилмайди. Харажатлар бухгалтерия ҳисобига бирламчи ҳужжатлар асосида киритилади. Одатда хизмат сафари харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларда мажбурий реквизитлар мавжуд бўлмайди. Бирламчи ҳужжатларда қандай реквизитлар бўлиши кераклиги “Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши” тўғрисидаги Низом 6-бандида (АВда 14.01.2004да 1297-сон билан рўйхатга олинган) ҳамда “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Қонуннинг 14-моддасида (ЎзР қонуни 30.08.1996 й. № 279-I) ўқинг.

Ундан ташқари, ҳисобот тўғрилигига ҳисоборт тузган шахс жавобгар бўлишини унутманг. Қоғозбозликни камайтириш ниятингиз бўлса, корхонангизда ҳужжатлар харакатини автоматлаштиришингиз мумкин. Бунда қонунчилик нормаларига риоя қилиш лозим.

Ҳисоботларни раҳбар томонидан тасдиқланиши тартибини ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа амалларни бажариш тартибини ҳар бир корхонанинг ички ҳужжатида белгилаб қўйиш мумкин.

Шунингдек, 12089-саволнинг жавобида келтирилган қонун ҳужжатлари билан танишиб чиқинг.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.