Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Меҳнат шартномасида қоидабузарликлар ва жарималар ҳақида маълумот бериш мумкинми
«Ташкилот ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларига иловада қуйидагиларни кўрсатган: 1) ҳимоя тўсиқлари бўлмаган жойларда суғуртасиз (монтаж камари) 1,8 м дан ортиқ баландликда ишлаш – 100 минг сўм жарима. 2) қурилиш майдонида махсус кийимсиз ва шахсий ҳимоя воситаларисиз бўлиш, бирон-бир кийим ёки ҳимоя воситасининг қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаслиги – 50 минг сўм жарима. 3) ёнғинга қарши режим қоидаларини бузиш – 100 минг сўм жарима. 4) электр қурилмалари (ПУЭ, ПТЭЭ) қоидаларини бузиш – 50 минг сўм жарима. Бу қонунийми?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Қоидабузарликлар рўйхати ва улар учун қўлланиладиган жарималар миқдори, қоида тариқасида, Ички меҳнат тартиби қоидаларида (барча мулк шаклидаги ташкилотлар учун мажбурий) ёки техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасига оид бошқа маҳаллий ҳужжатларда келтирилади.
Меҳнат шартномаларини тузишда ходимларни имзо остида корхонанинг ушбу маҳаллий ҳужжатлари билан таништириш кифоя.
Ушбу мавзу бўйича қўшимча маслаҳатларни қуйидаги нашрлардан топасиз:
- Филиалларда ходимларни маҳаллий ҳужжатлар билан таништириш тартиби;
- Ички меҳнат қоидаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларга тузатиш киритиш;
- Лавозим йўриқномаси қандай тузилади, у иш берувчига қачон қўл келиши мумкин;
- ИМТҚ йўқлиги корхонага қандай таъсир кўрсатади;
- Ходим ўз айби билан зарар кўрса;
- Ходимга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўрсатмасиз ишлашга рухсат бериш мумкинми.
Валерия ЛЯНДРЕС
«Норма» эксперти