So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Maqolalar / Меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби: Ходимнинг ташаббуси билан (Меҳнат кодекси 99-моддаси)
qaror

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби: Ходимнинг ташаббуси билан (Меҳнат кодекси 99-моддаси)

Contents

Ушбу мақолада сиз ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари, тартиби ва ўзига хос жиҳатлари, уни расмийлаштириш ҳақида маълумот оласиз.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш қандай тартибда амалга оширилади?

Меҳнат кодекси 99-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатда меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тутагандан сўнг ходим ишгни тўхтатшига ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Ходимнинг ташаббуси билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ва муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибида фарқлар борми?

Илгари амал қилган МҚКдан фарқли равишда Меҳнат кодекси номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ва муддатли меҳнат шартномасини уларнинг муддати ўггунигача ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишнинг ягона тартибини белгилади. Ҳам биринчи, ҳам иккинчи ҳолатда ходим иш берувчини икки ҳафта олдин огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Айни пайтда шуни назарда тутиш керакки, муддатл и меҳнат шартномасини тузишда ҳам ходим, ҳам иш берувчи томонидан шартнома муддати тўғрисидаги шартга риоя этилиши мақсадларида шартнома муддатидан аввал бекор қилинган тақдирда неустойка тўланиши хусусида тарафларнинг ўзаро мажбурияти қайд қилиб қўйилиши мумкин.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги шартга қандай талаблар қўйилади?

Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ариза албатта ёзма равишда берилиши керак. Ходимнинг у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш хусусидаги ҳар қандай оғзаки илтимослари меҳнатга оид муносабатларни Меҳнат кодексининг 99-моддарига мувофиқ бекор қилиш учун асос бўлиб хизмат қила олмайди. Аризанинг мазмуни ходим ҳақиқатан меҳнатга оид муносабатларни бекор қилишни истаётгандигидан далолат бериши керак. Ариза ишга қабул .қилиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс номига ёзилади. Бундан ташқари, ариза уни берган ходим томонидан имзоланиб, сана қўйилиши керак. Бунда ариза ёзилган санани у берилган сана билан чалкаштирмаслик керак.

Ходимни тегишли ариза беришга мажбурлатмтс аниқланса, ходим ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ғайриқонуний деб тан олинадими?

Шуни назарда тутиш керакки, ҳатто, агар Меҳнат кодексининг 99-моддасида белгиланган меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тартибига расман риоя қилинган ҳолда ҳам, лекин иш берувчи ходимни тегишли ариза беришга мажбурлаганлиги аниқланса, унда меҳнат шартномасининг ходим ташаббусига кўра бекор қилиниши ғайриқонуний деб топилиши керак. Шундай қилиб, агар мазкур асос бўйича меҳнатга оид муносабатлар беқор қштингшшга ходимнинг хоҳишй эмас, балки ҳақиқатан иш берувчининг ходимни ариза беришга мажбурлаган ғайриқонуний хатти-ҳаракати сабаб бўлган бўлса (алдамчилик, мажбурлаш, дўқ-пўписа, меҳнат шароитларини ва унга ҳақ тўлашни асоссиз равишда ёмонлаштириш, ишдан ғайриқонуний четлатилиш ёки ғайриқонуний бошқа ишга ўтказилиш ва ш.к.), унда шартноманинг бекор қилиниши ғайриқонуний деб топилиши керак.

Ишга тиклаш тўғрисидаги низони қараб чиқишда судлар ходимнинг иш берувчи уни меҳнат шартномасшш бекор қилиш тўғрисида ариза беришга мажбур қилганлши хусусидаш даъволари тўғрилигини текшириб чиқадилар. Иш берувчининг тегишли буйруқлари, текшириш далолатномалари, йиғилишларнинг баённомалари, ходимнинг уни ишдан кетишга мажбур қилган ҳақиқий сабаблар кўрсатиб ёзилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва ш.к.лар бу даъволарни тасдиқловчи далиллар бўлиши мумкин. Юқорида баён этилганларни ҳисобга олиб, меҳнат низблари юзага келишининг олдини олиш мақсадида иш берувчиларнинг эътиборини шунга қаратмоқ керакки, агар ходим ўз аризасининг мазмунида ўзининг хоҳишидан ташқари меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб ариза беришга мажбур қилган у ёхуд бу фактни кўрсатса, бу ҳолда ходимга бундай ариза асосида у билан меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 99-моддасига биноан бекор қилиниши мумкин эмаслигини, чунки ариза унинг меҳнатга оид муносабатларни бекор қилишни ҳақиқатан истаётганлигини акс эттирмаслигини тушунтириш керак бўлади. Айни пайтда иш берувчи ходимнинг даъволарини текшириб чиқиши, агар улар асосли бўлса, бартараф этиш чораларини кўриши керак.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги ариза кимга берилиши мумкин?

Амалиётда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза билан, масалан, кадрлар бўлими ёки ўзи меҳнат қилаётган бўлинма раҳбарига мурожаат қилган ходимга бунда ариза фақат корхона раҳбарига берилиши мумкинлигини баҳона қилиб, уни қабул қилишни рад этиш ҳоллари учрайди. Бироқ, бундай даъволар ғайриқонуний ҳисобланади. Ходим аризани бевосита корхонанинг раҳбарига, унинг ўринбосарига, қабулхона котибасига, кадрлар бўлимига, девонхонага, ўзининг бевосита бошлиғига ва ш.кга топширишга ҳақли. Ўз навбатида ариза топширилган мансабдор шахслар уни корхона раҳбарининг эътиборига етказишлари керак. Шунинг учун меҳнат низосига йўл қўймасликни кўзлаб, бу масалага ички меҳнат тартиби қоидаларида аниклик киритиб қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш мумкинми?

Ходимнинг аризасини қабул қилишни рад этишга ҳеч бир сабабга кўра йўл қўйилмайди ва бу меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши сифатида баҳоланади. Шу муносабат билан ходим аризасини қабул қилишни рад этувчи, уни ўз аризасига «розиман» деган қайдлар, резолюциялар тўплашга мажбурловчи ёки нш берувчининг қандайдир шартларини (ишда йўқ ходим таътилдан қайтишини кутиш, ўз ўрнига одам топиш ва шу кабиларни) олдиндан бажаришни талаб қилувчи корхоналардаги хатти-ҳаракатлар мутлақо ғайриқонунийдир. Аризасини қабул қилиш рад этилган ҳолда ходим иш берувчининг хатти-ҳаракати устидан шикоят қилиши ва аризани буюртмали хат орқали топширилганлиги билдириладиган қилиб жўнатиши мумкин.

Меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилишга қарор қилган ходим ариза берилганлигини тасдиқловчи далиллар хусусида чора кўриб қўйиши керакми?

Тажрибада, афсуски, гоҳида ходимнинг меҳнат шартномасшш ўз хоҳиши бўйича бекор қилишни сўраб берилган аризасининг йўқолиш ҳоллари учрайди. Агар ариза рўйхатга олинмаган бўлса, иш берувчининг вакилига гувоҳларсиз топширилиб, ариза ҳақиқатан берилганлигини тасдиқловчи бирор-бир бошқа далил бўлмаса, ходим анча мураккаб вазиятга тушиб қолиши мумкин. Энг яхшиси, ходим томонидан ариза берилганлигини тасдиқловчи масала корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида ҳал қилиб қўйилгани маъқул. Бироқ, бундай қилинмаган бўлса, ходимншп ўзи эҳтиёткорлик кўрсатиб, ариза берилганлигини тасдиқловчи далил бўлиши тўғрисида қайғуриши (ариза рўйхатга олинишини кузатиб туриши, ариза берилган мансабдор шахсдан тегишли тилхат ёки ходим ўзида олиб қоладиган иккинчи нусхага у имзо чекиб бёришини талаб қилиш, аризани топширилгани маълум қилинадиган буюртмали хат тариқасида алоқа хизмати орқали жўнатиш, аризани гувоҳлар олдида бериш ва ш.к.) керак.

Қайси кун ариза берилган кун ҳисобланади ва меҳнат шартномасининг ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиниши тўғрисидаги огоҳлантириш муддати қандай ҳисобланади?

Аризани иш берувчи олган кун у берилган кун ҳисобланади. Меҳнат кодекси 13-моддасига мувофиқ меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тўгрисидаги огоҳлантириш муддати ариза берилган кундан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади. Амалиётда шундай ҳоллар учрайдики, ходимнинг аризаси кечикиб рўйхатга олинади ва огоҳлантириш муддати ариза берилганидан кейинги кундан бошлаб эмас, балки белгиланган тартиб бузилган ҳолда у рўйхатга олинган кундан бошлаб ҳисобланади.

Шуни назарда тутиш керакки, масалан, 1 августда қабул қилинган, лекин фақат 3 августда рўйхатга олинган ариза бўйича ҳам огоҳлантириш муддати рўйхатга олинган кундан эмас, балки 2 августдан бошлаб ҳисобланади. Агар ариза алоқа хизмати орқали жўнатилган бўлса, муддат у ёзилган ёки жўнатилган кундан эмас, балки алоқа бўлимидан олинганидан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади. Огоҳлантириш муддати календарь кунлар билан (иш кунлари билан эмас) ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, икки ҳафта — 14 календарь кунидир. Масалан, агар ариза 1 августда берилган бўлса, у ҳолда огоҳлантириш муддати 2 августдан бошлаб ҳисобланади, 15 августда эса — тугайди. Айни шу 15 август куни энг сўнгги иш куни ва меҳнат шартномасини бекор қилиш куни ҳисобланади. Агар икки ҳафталик огоҳлантириш муддатининг тугаши иш кунига тўғри келмаса (дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса), у ҳолда сўнгга иш куни, бинобарин, меҳнат шартномасининг бекор қилишнн куни ҳам, ундан кейинги биринчи кун бўлади. Чунончи, агар меҳнат шартномаси 7 март — дам олиш куни тугаётган бўлса, унда 9 март меҳнат шартномасини бекор қилиш куни бўлади.

Огоҳлантириш муддатининг тўгри ҳисобланиши ходим ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши қонуний бўлишининг муҳим шарти ҳисобланади.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг қонунда белгиланган муддати қисқартирилиши мумкинми?

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг қонунда белгиланган икки ҳафталик муддати қисқартирилишига фақат ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи берилган мансабдор шахс ўртасидаги келишувга биноан йўл қўйилади. Одатда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи берилган мансабдор шахс томонидан ходим меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраган, аниқ сана кўрсатилган аризасига розилик қайди қилиниши шундай келишувга эришилганлигининг тасдиғи ҳисобланади. Бу сана ходим аризасининг матнида кўрсатилиши керак. Бу санани ариза матнидан кейин қўйиладиган ариза ёзилган сана билан чалкаштирмаслик керак.

Ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати тугамасидан аввал ходим ишни ўзича тарк этган ҳолда қандай ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин?

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берилганлигига қарамасдан, огоҳлантириш муддати тугагунигача ходим ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажариб бориши ва корхонада ўрнатилган ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиши керак. Ходим томонидан қонунда белгиланган (икки ҳафталик) ёки тарафларнинг келишувига биноан қисқартирилган огоҳлантириш муддати тугагунигача ишнинг ўзича тарк этилиши ундан келиб чиқадиган барча оқибатлари билан меҳнат мажбуриятларининг бузилиши ҳисобланади.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати тугамасидан аввал ходимнинг розилигисиз иш берувчи томонидан Меҳнат кодексининг 99-моддаси бўйича меҳнатга оид мупосабатларницг бекор қилиниши қандай оқибатлар келтириб чиқари ши мумкин?

Қонунда белгиланган (икки ҳафталик) ёки тарафларнинг келишуви билан қисқартирилган огоҳлангиршн муддати тугамасидан аввал иш берувчи томонидан меҳнатга оид муносабатларни ходимнинг розилигисиз Меҳнат кодексининг 99-моддасига биноан бекор қилиш меҳнат шартномаси бекор қилинишининг ғайриқонуний деб тоиилишига олиб келади. Бу ҳолда ходим аввалги ишига тиклашни ва меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний маҳрум этилиши муносабати билан етказилган зарар иш берувчи томонидан қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Огоҳлантириш муддати тугаганидан кейин ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинишига йўл қўйиладими?

Меҳнат кодекси 99-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, агар огоҳлантириш муддати тугаганидан кейин ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва меҳнатга оид муносабатлар давом этаётган бўлса, ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ариза ўз кучини йўқотади, бундай ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилишга эса йўл қўйилмайди. Бу қоида қонунда назарда тутилган икки ҳафталик огоҳлантириш муддати тугаган ҳолга ҳам, тарафларнинг келишуви билан белгиланган қисқартирилган огоҳлантириш муддатига ҳам тенг равишда тегишлидир. Чунончи, Ж. 1 июлда корхона раҳбарига ўзи билан меҳнат шартномасини 5 июлдан бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этди. У ўз илтимосини бошқа ишга таклиф этилганлиги, 6 июлдан кечикмасдан ўша ишга тушиши лозимлиги билан асослади. Раҳбар, бундай қисқа муддатда унинг ҳисобида турган моддий бойликларни бошқага ўтказиб улгурмаслигини айгиб, Ж.нинг илтимосини қаноатлантиришни рад этди. Лекин икки ҳафтадан кейин Ж. билан меҳнат шартномаси, Меҳнат кодексининг 99-моддасига мувофиқ бекор қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқарилди. Ж.нинг даъво аризасида эътибор шунга қаратилган эдики, у иш берувчига меҳнат шартномасини айни 5 июлдан бекор қилиш ҳақидаги илтимос билан мурожаат этган, чунки бу ҳол бошқа корхонага ишга кириш билан боғлиқ эди. Бироқ, унинг меҳнат шартномасини аниқ санадан бошлаб бекор қилиш тўғрисидаги илтимоси қаноатлантирилмаганлиги, ишга таклиф этилган хатда кўрсатилган муддат эса ўтиб кетганлиги туфайли ходим ишлаётган корхона билан меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш зарурияти қолмади. Суд Ж. иш берувчига меҳнат шартномасини умуман бекор қилиш тўғрисида эмас, балки аниқ бир кунда бекор қилишни илтимос қилиб мурожаат этганлигини таъкидлаб, Ж. билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни ғайриқонуний деб топди ва уни аввалги ишига тиклади. Шундай қилиб, ходим билан меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 99-моддаси бўйича:

— ходимнинг аризасида меҳнат шартномасини бекор қилишнинг аниқ санаси кўрсатилмаган вақтда, икки ҳафталик огоҳлантириш муддати тугаган кунда;

— агар ходим меҳнат шартномасини икки ҳафталик огоҳлантириш муддати тугагунигача аниқ санадан бекор қилиш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилса, ходимнипг аризасида кўрсатилган кунда бекор қилиниши мумкин.

Албатта, иш берувчи меҳнат шартномасини икки ҳафталик муддат ўтишидан аввал аниқ санадан бекор қилиш тўғрисидаги илтимосни қаноатлантиришни рад этишга ҳақли. Бундай вазиятда ходим қонунда белгиланган огоҳлантириш муддати тугамасидан аввал меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисидаги илтимосни акс эттирмайдиган янги ариза бериши, иш берувчи эса, ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги талабини икки ҳафталик муддат тугаган кунда қаноатлантириши керак.

Қонун меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўгрисидаги огоҳлантириш муддатини, шунингдек бу муддатга киритилмайдиган даврларни узайтириш имконини назарда тутадими?

Меҳнат кодекси меҳнат шартномасини ходим ниш ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддатини узайтириш имкониятига йўл қўймайди ва бу муддатга киритилмайдиган бирор-бир даврларни назарда тутмайди. Бинобарин, ариза берилган кундан кейинги кундан бошлаб ўтган ҳамма вақт, бу даврда ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бажарган-бажармагани ёки ишда бўлган-бўлмаганидан қатъи назар, огоҳлантириш муддатига киради. Шунингдек, ходимнинг ишда бўлмаслиги узрли (таътилда бўлиши, вақтинча ишга лaёқaтcизлик) ёки узрсиз сабаблар билан юз берганлиги ҳам аҳамиятга эга эмас. Албатта, Илгари таъкидланганидек, қонунда белгиланган (икки ҳафталик) ёки тарафларнинг келишувига биноан қисқартирилтан огоҳлантириш муддати тугагунигача ходим ишни ўзича тарк этиши ёки шу даврда унинг узрсиз сабаблар билан ишда бўлмаслиги ходим томонидан меҳнат вазифаларининг бузилиши сифатида баҳоланади. Бу ҳолда иш берувчи ходимга нисбатан у билан меҳнат шартномасини Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 3 ёки 4-бандлари бўйича бекор қилишгача бўлган интизомий таъсир чораларини қўллашга ҳақлидир. Бироқ, ходимга нисбатан у ёки бу интизомий жазо фақат қонунда белгиланган (икки ҳафталик) ёки тарафларнинг келишувига кўра ходим ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қисқартирилган огоҳлантириш муддати тугагунигача қўлланилиши мумкин.

Иш берувчи ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги илтимосини тегишли аризада кўрсатилгандан илгарироқ қаноатлантиришга ҳақлими?

Тажрибада шундай ҳоллар ҳам учрайдики, ходим ариза берилган кундан бирмунча олдинги муддатда меҳнат шартномасини бекор қилишни сўрайди ва аризада тегишли санани кўрсатади. Чунончи, Ш. жамоат тартибини бузганлиги учун қамоққа олинганлиги сабабли 10 августдан 20 августгача ишда бўлмади. Бунда корхона раҳбарининг норозилигини ҳисобга олиб, 21 августда ўз хоҳшни бўйича у билан меҳнат шартномасини 9 августдан бекор қилиш тўгрисида ариза берди, яъни қамалганидан бир кун олдинги кунни кўрсатди. Ўша куниёқ (21 августда) берган аризасига биноан Ш. билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилди. Суд Ш. билан меҳнат шартномасининг бекор қнлинишини ғайриқонуний деб топди ва уни аввалги ишига тиклади. Суд қарорининг асословида шу нарса таъкидландики, Ш. ишда бўлмаган даврда унга тегишли иш жойи сақланиб турди, бинобарин, у иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлишни давом эттирди. Шундай қилиб, иш берувчи, гарчи буни ходимнинг ўзи сўраса ҳам, унинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси тегишли ариза берилганидаи бирмунча олдинроқ муддатда бекор қилишга ҳақли эмас. Буйруқда ва меҳнат дафгарчасида ариза берилган санадан аввалги меҳнат шартномасини бекор қилиш куни кўрсатилиши мумкин эмас.

Ходим меҳнат шартномаси бекор қилинадиган куни ишда бўлмаса, унинг ташаббуси билап меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?

Ходимнинг ишда йўқлиги берилган аризага биноан у билан меҳнат шартномаси бекор қилинишига тўсқинлик қилмайди. Бунда ходим ишда йўқлигига сабаб бўлган ҳолатлар (вақгинча меҳнатга ласқатсизлик, ходимнинг таътилда бўлиши ва ш.к.) аҳамиятга эга эмас.

Масалан, агар ходимга 1 августдан 30 августгача таътил берилган бўлса, 2 августда эса у меҳнат шартномасшш бекор қилиш тўғрисида ариза берса, унда икки ҳафта ўтганидан кейин, 16 августда (агар тарафлар бундан олдинроқ муддатни шартлашмаган бўлсалар) иш берувчи 1 ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши керак. Бунинг учун ходимни таътилдан чақириб олишнинг ҳожати йўқ.

Шу билан бирга шунга эътиборни қаратмоқ керакки, агар ходим иш вақтида касал бўлиб қолса (шу жумладан, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда ҳам), вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақани у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам меҳнат қобилияти тиклангунигача ёки ногиронлик белгилангунигача умумий тартибда тўлаш давом эттирилади. (Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича иафақалар тайиилаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнниг 3 ва 10-бандларини қаранг.).

Ходимнинг кейин меҳнат шартномасини бекор қилиш шарти билан меҳнат таътили бериш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантириш мумкинми?

Кўпинча ходимнинг ташаббуси билан кейинчалик меҳнат шартномасини ҳам бекор қилиш шарти билан таътил беришни сўраб ариза бериш ҳоллари учрайди. Бундай ариза меҳнат шартномасининг Меҳнат кодекси 99-моддаси бўйича бекор қилиниши учун асос бўлиб хизмат қила олмайди. Бу ходим меҳнат таътилининг давомийлиги икки ҳафтадан ортиқ бўлиши билан боғлиқ равишда унинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатини эса узайтиришга йўл қўйилмайди. Фақат, масалан, ходимнинг хоҳишига кўра таътилнииг қисмларга бўлиниши муносабати билан (Меҳнат кодексининг 146-моддаси) агар таътилнинг унга тегишли (фойдаланилмаган) қисми икки ҳафтадан ошмаса, ходимнинг кейин меҳнат шартномасини бекор калган ҳолда таътил бериш тўғрисидаги илтимоси қаноатлантиршшши мумкин. Шунинг учун, агар ходим ўзи билан меҳнат шартномаси таътилдан кейин дарҳол бекор қилинишини хоҳласа ва кейин ихга чиқишни истамаса, у шундай ҳисоб билан ариза бериши мумкинки, токи огоҳлантириш муддати таътилнинг сўнги куни билан тугасин.

Масалан, таътилиинг сўнгги куни 30 августга тўғри келиб, ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси 16 августда берилган бўлса, бу ҳолда иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини 30 августда, яъни таътилнинг сўнгги кунида бекор қилиши керак.

Бундан ташқари, шуни назарда тутиш зарурки, Меҳнат кодекси меҳнат шартномасини бекор қилиш вақтида таътилни натура билан бериш имконини назарда тутади, бироқ 152-модда бундай таътил берилишининг алоҳида тартибини белгилайди. Ва, ниҳоят, шунга эътиборни қаратмоқ лозимкп, агар меҳнат шартномаси бекор килинишидан фақат ходимгина эмас, балки иш берувчи ҳам манфаатдор бўлса, у ҳолда меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш ходимнинг ташаббусига биноан эмас, балки тарафларнинг келишуви билан, Меҳнат кодекси 97-моддасининг 1-бандига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолда меҳнат шартномасини таътил тугаши билан бекор қилиш тўғрисида олдиндан эришилган шартлашув тамомила қонуний бўлади.

Ходим ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини қайтариб олишга ҳақлими?

Меҳнат кодексининг 99-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ходим огоҳлантириш муддати давомида (шу жумладан, охирги иш куни ҳам) меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида берган аризасини қайтариб олишга ҳақлидир. Бунда шуни назарда тутиш керакки, агар тарафлар меҳнатга оид муносабатларни қонунда белгиланган икки ҳафталик огоҳлантириш муддати ўтгунига қадар бирмунча олдинроқ санадан бошлаб бекор қилиш тўғрисида шартлашиб олган бўлсалар, у ҳолда ходим ўзи берган аризани фақат тарафлар келишиб олган огоҳлантириш муддати тугагунигача қайтариб олиши мумкин.

Масалан 1 августда ходим ўзи билан меҳнат шартномасини икки ҳафтадан кейин эмас, балки илгарироқ, айтайлик, 6 августдан бекор қилишни сўраб ариза берди, бунга иш берувчи рози бўлди. Мазкур ҳолда ходим ўз аризасини уни берган кунидан бошлаб то шартнома бўйича ишни тугатадиган кунигача, яъни 6 августгача бутун огоҳлантириш муддати мобайнида қайтариб олишга ҳақлидир.

Иш берувчи ходимга меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида берилган аризани қайтариб олишни рад этиши мумкинми?

Ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қонунда белгиланган (икки ҳафталик) ёки тарафларнинг келишувига биноан қисқартирилган огоҳлантириш муддати тугагунигача қайтариб олишини рад этиш ғайриқонуний ҳисобланади. Қонун ходимнинг аризани қайтариб олишга бўлган муқаррар ҳуқуқини қайд қилади, бинобарин, ходимнинг ушбу талабини рад этиш, бундай рад этишнинг сабабидан қатъи назар, ғайриқонуний деб топилади. Хусусан, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариб бўлингани ёки мазкур ишга бошқа ходим таклиф қилиб қўйилгани муносабати билан аризани қабул қилишни рад этиш мумкин эмас.

Амалиётда ходимлар, гоҳида мансабдор шахслар ҳам Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида кўпгина масалалар бўлакча ҳал этилганлигини эътибордан соқит қилиб, собиқ Иттифоқнинг турли республикаларида нашр этилган юридик адабиётдан фойдаланадиган ҳоллар учрайди. Бу нарса ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қайтариб олиш тартибинииг ҳуқуқий ҳал этилишига ҳам боғлиқ. Чунончи, Россия Федерациясининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, ходим ўз ихтиёрига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида берган аризасини унинг лавозимига (ишига) бошқа ходим таклиф қилинмаган шароитдагина қайтариб олишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари шундай келиб чиқадики, бошқа ходимни фақат бўш жойга таклиф қилиш мумкин. Айни мана шунинг учун ходимнинг ўрнига бошқа ходим таклиф қилиб қўйилганлигини баҳона қилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида у берган аризани қайтариб олишни рад этиш ғайриқонуний деб ҳисобланади.

Албатта, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати давомида иш берувчи мазкур корхонани тарк этишга қарор қилган ходимнинг ўрнига одам излаш чораларини кўриши, мазкур лавозим (иш)га даъвогарлар билан дастлабки музокараларни олиб бориши мумкин ва ҳ.к. Бироқ, таклиф қилинган ходимни ишга жойлаштириш билан боғлиқ муайян мажбуриятлар (дастлабки меҳнат шартномаси тузиш, таклиф-хат бериш ва ш.к.)ни ўз зиммасига олишга иш берувчи фақат ўз хоҳиши бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берган ходим билан меҳнатга оид муносабатларни бекор қилганидан кейингина ҳақлидир.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги аризани қайтариб олишнинг ёша шакли қонун ҳужжатларида назарда тутилганми?

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги ариза қандай шаклда (оғзаки ёки ёзма) қайтариб олиниши мумкинлигини белгилаб бермайди. Бироқ, амалиётда ёзма шакл афзал кўрилади, чунки бу ҳолда меҳнат низолари юзага келишининг эҳтимоли сезиларли даражада камаяди. Чунончи, А. меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати тугашидан икки кун олдин корхона кадрлар бўлимининг бошлиғига ўзининг аризасини қайтариб беришии сўраб, оғзаки мурожаат этди. Лекип А.нинг бу илтимосини қаноатлантириш рад этилди. Рад жавобини олган А. гўёки санасини аниқлаш учун аризани унга қўрсатшларини сўради, аризани олгач эса, уни йиртиб ташлади, бу хусусда далолатнома тузилди. Ариза берилгашадан кейин икки ҳафта ўтгач, А. билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Суд А. билан меҳнат шартномаси бекор қилинишини ғайриқонуний деб топди ва уни аввалги ишига тиклади. Суд қарорида шунга эътибор қаратилдики, А.нинг хатти—ҳаракати аризани қайтариб олиш тўғрисидаги қонуний талабини қаноатлантириши шарт бўлган иш берувчи бу талабни қаноатлантиртшни ғайриқонуний равишда рад этганлиги оқибатида. келиб чиққан. эди.

Иш берувчи огоҳлантириш муддати ўтганидан кейин меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишни. тўхтатиб туришга ҳақлими?

Меҳнат кодекси 99-моддасининг биринчи қисмига биноан меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида ариза берган ходим қонунда белгиланган (икки ҳафталик) ёки тарафларнинг келишувига биноан қисқартирилган огоҳлантириш муддати ўтгач, ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини, меҳнат дафтарчасини бериб, у билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур. Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинишини ўз вақтида расмийлаштириш (тегишли буйруқни чиқариш, меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини, бериш, ҳисоб-китоб қилиш) иш берувчининг вазифаси ҳисобланади. Бу вазифани бажармаслик меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш сифатида баҳоланади. Бинобарин, агар огоҳлантириш муддати ўтган бўлса, иш берувчи ходимдан, масалан, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаришини кутишни талаб қила олмайди. Бундай талаб ғайриқонуний бўлади, чунки огоҳлантириш муддати. тугаганндан кейин, иш берувчи меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси. билан бекор қилишни ўз вақтида расмийлаштириш борасидаги ўз вазифасини бажардими-йўқми, бундан қатъи назар, ходим ишга чиқмасликка ҳақли. Ҳеч қандай ҳолат иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиниши кечиктирилишини оқлай олмайди. Амалиётда меҳнат шартномасини ходим ўз ҳисобида турган моддий бойликларни топширмаганлиги, қарзи йўқлиги варақасини имзолатиб чиқмаганлиги, корхонага қарзини тўламаганлиги, бошланган ишини тугатмаганлиги, ҳисоботни тақдим этмаганлиги, ўз ўрнига одам топмаганлиги ва ш.к.ларни баҳона қилиб, расмийлаштиришни кечиктириш ҳоллари учраб турада Вундай ҳоллар ғайриқонунийдир.

Бундан ташқари, агар юқорида келтирилган талабларнинг айримларини ходимга юклаш (масалан, ўз ўрнига одам топиш вазифасини) умуман ғайриқонуний ҳисобланса, иш берувчининг бошқа талаблари (масалан, ходим ҳисобида турган моддий бойликларнинг топширилиши) тўла асосли, лекин бу талаб ходимга фақат қонунда белгиланган ёки меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида тарафлар келишувига биноан белгиланган огоҳлантириш муддати мобайнида қўйилиши мумкин.

Шунинг учун агар ўз ҳисобида корхонанинг моддий бойликлари бўлган ходим ўз хоҳишига биноан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этса, у вақтда иш берувчи бойликларни топшириш-қабул қилиб олишнинг огоҳлантириш муддати тугагунигача амалга оширилиши учун барча шартларни таъминлаши керак.

Гоҳида ходим билан тузилган меҳнат шартномасида, баъзида эса корхонанинг локал ҳужжатларида ҳам ходим қарзи йўқлик варақасини имзолатиб чиқмасидан, ҳисоботни тақдим этмасидан ва ш.к.лардан аввал меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмаслиги тўғрисида қайдлар қилинади. Бу шартлар ходимнинг аҳволини қонун ҳужжатларидагига қараганда ёмонлаштириб қўяр экан, улар Меҳнат кодексининг 5-моддасига кўра қонуний эмас деб гонилади.

Агар меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берган моддий жавобгар шахс огоҳлантириш муддати даврида унинг ҳисобида турган моддий бойликларни топширишдан бош тортса нима қилиш керак?

Агар корхонада моддий бойликларни қабул қилиб олиш топшириш учун барча шароитлар таъминланган бўлиб, ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берган ходим бу бойликларни топширишни пайсалга солса, у ҳолда қуйидагиларни назарда тутиш керак:

 — биринчидан, иш берувчининг ходим ҳисобида бўлган моддий бойликларни қабул қилиб олиш-топшириш тўғрисидаги қонуний фармойишини ходим томонидан бажарилмаслиги меҳнат вазифаларини бузиш сифатида баҳоланади. Бундай интизомсизлик айбдор ходимга нисбатан интизомий чора қўлланилиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ходим, агар шундан кейин ҳам моддий бойликларни топширишдан бўйин товласа, у ҳолда ходим билан меҳнат шартномаси белгиланган тартибда ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун бекор қилиниши мумкин (Меҳнат кодекси 100- моддаси иккинчи қисмининг 3-банди);

 — иккинчидан, ўз ҳисобида турган моддий бойликлар вақтида қабул қилиб олиниши-топширилишидан ходимнинг ўзи манфаатдор бўлиши керак. Бу қуйидаги ҳолатлар билан изоҳланади. Агар мазкур ходим томонидан бойликлар қабул қилиб олинаётган-топширилаётган жараёнда миқдори унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ камомад аниқланса ва ходим уни ўз хоҳишига биноан қоплашни рад этса, иш берувчига етказилган зарарни ундириб олишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Ходим огоҳлантириш муддати мобайнида ўзининг ҳисобида турган бойликларни тонширмаган ҳолда меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганидан кейин иш берувчи уларни ходим йўқлигида белгиланган тартибда кирим қилиши ва зарар дим йўқлшида белгиланган тартибда кирим қилиши ва зарар аниқланган тақдирда уни собиқ ходимдан суд тартибида ундириб олиши керак.

Меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши ходимни моддий жавобгарлиқдан озод қилмайди (Меҳнат кодекси 185-моддасишшг учинчи қисми).

Шундай қилиб, моддий жавобгар шахс томонидан меҳнат шартномасини ўз хоҳиши билан бекор қилиш тўгрисида ариза берилган тақдирда, иш берувчи ходим томонидан моддий бойликлар ўз вақтида қабул қилиб олиниши-топширилиши учун барча шароитларни яратиши, ходим эса иш берувчининг огоҳлантириш муддати давомида ўз ҳисобида турган бойликларни топшириш тўғрисидаги қонуний фармойишини бажариши керак. Бу вазифалар оғишмай бажарилишидан ҳам ходим, ҳам иш берувчи бир хилда манфаатдордир.

Дастлабки синов даврида меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинишининг ўзига хослик жиҳати борми?

Таъкидлаш керакки, меҳнат шартномаси ўз хоҳишига биноан бекор қилинишига қўйиладиган умумий талаблар дастлабки синов даврида меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳолларига ҳам жорий этилади. Фарқ фақат иш берувчини огоҳлантириш муддатидадир.

Агар умумий қоида бўйича ходим иш берувчини икки ҳафта аввал ёзма равишда огоҳлантириб қўйиши керак бўлса, дастлабки синов даврида у буни уч кун аввал қилиши керак.

Иш берувчи қандай ҳолларда меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак?

Меҳнат кодекси 99-молдасининг бешинчи қисмига биноан меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги аризада унинг ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги билан боғлиқ қилиб қўйилса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак.

Мазкур ишни давом эттириш имкони йўқлиги объектив ҳолатлар тақозоси бўлиши керакки, бундай ҳолатларнинг юзага келиши ходимни иш берувчини икки ҳафта аввал огоҳлантириб қўйиб, умумий тартибда меҳнат шартномасини бекор қилиш имкониятидан маҳрум этади. Меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиш одатда унга қонун ҳужжатлари томонидан кафолатланган ҳуқуқларни (билим олиш, соғлиқии сақлаш, ижтимоий таъминот, сайлов ҳуқуқлари ва ш.к.ларга) руёбга чиқариш билан боғлиқ бўлади. Бинобарин, меҳнат шартномасини ходим! илтимос қилган муддатда бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг иш берувчи томонидан рад этилиши ғайриқонуний деб топилади, чунки бу ҳол ходимнинг тегишли ҳуқуқларини рўёбга чиқаришига тўсқинлик қилади.

Меҳнат кодексида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятига эга эмаслигини боғлиқ қилиб қўювчи ҳолатларнинг намунавий рўйхатигина келтирилган. Улар ўқув юртига қабул қилинганлик, пенсияга чиқиш, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланишдан иборат. Ходим ҳақиқатан ҳам унга меҳнатга оид муносабатларни давом эттириш имкониятини бермайдиган бошқа ҳолатларни ҳам (тиббий хулосага мувофиқ мазкур ишни бажаришга тўсқинлик қилувчи соғлиғи ҳолати, I ва II гуруҳ ногирони бўлган оила аъзосини парвариш қилиш ва ш.к.) кўрсатиши мумкин.

Чунончи, Н. 14 ноябрда корхона раҳбарига 16 ноябрдан меҳнат шартномасини ўз хоҳиши бўйича бекор қилиш тўгрисида ариза билан мурожаат этди. Н. ТМЭКнинг унга II гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги ва соғлиғи ҳолатига кўра аввалги ишни бажариши мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулосасини тақдим этди. Иш берувчи у икки ҳафта ишлаб бериши лозимлигини айтиб, Н.нинг илтимосини қаноатлантиришни рад этди. Н. 17 ноябрдан ишга чиқмай қўйди, шу сабабли у билан меҳнат шартномаси узрсиз сабаб билан ишга чиқмаганликда ифодаланган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлик учун Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисми 4-банди бўйича бекор қилинди. Суд Н.нинг меҳнат шартномаси бекор қилиниши асосининг ифодасини «ўз хоҳишича» деб ўзгартириш ва Н.га иш берувчи томонидан етказилган маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги талабини асосли равишда қаноатлантирди. Суд қарорида шунга эътибор қаратилдики, иш берувчи Н.нинг меҳнат шартномасини кўрсатилган муддатда бекор қилиш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантириши керак эди, чунки соғлиғининг ёмонлашуви унга аввалги ишини давом эттиришга тўсқинлик қиларди.

Корхонанинг локал ҳужжатлари ёки меҳнат шартномаси меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишнинг қонун ҳужжатларида қайд этилмаган алоҳида хусусиятларини назарда тутиши мумкинми?

Амалиётда корхонанинг локал ҳужжатлари ва меҳнат шартномасида кўпинча ходимнинг ташаббуси билан меҳнатга оид муносабатларни бекор қилишнинг қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган алоҳида хусусиятлари назарда тугилади. Бу қанчалик қонуний эканлиги тўғрисидаги саволга бир хилда жавоб бериб бўлмайди. Бу нарса локал ҳужжатлар ва меҳнат шартномасида қандай хусусиятлар назарда тутилтанига боғлиқ. Агар меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра бекор қилишнинг белгиланган тартибини мураккаблаштирувчи қоидалар ҳақида сўз юритилиб, ходимга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қандайдир қўшимча вазифалар юкланадиган бўлса, бу ҳолда уларни локал ҳужжатлар ёхуд меҳнат шартномаси мазмунига киритиш ғайриқонуний ҳисобланади. Бундай шартлар ходимнинг ҳолатини қонун ҳужжатларидагига нисбатан ёмонлаштиради ва Меҳнат кодексининт 5-моддасига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилиши керак.

Хусусан корхонанинг локал ҳужжатлари ва ходим билан тузилган меҳнат шартномасига қуйидаги қоидаларнинг киритилиши ғайриқонуний деб ҳисобланади:

— меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида иш берувчини огоҳлантириш муддатини икки ҳафтадан (синов муддати даврида — уч кундан) кўпга узайтириш тўғрисида;

— меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан фақат у бажарилган иш тўғрисида ҳисобот тақдим этганидан, бошланган ишни якунлаганидан, ўз ҳисобидаги моддий бойликларни топширганидан, қарзи йўқлик варақасини имзолатиб чиққанидан, иш берувчига етказилган зарарни тўла қоплаганидан ва бошқа шу каби ишлардан кейингина бекор қилиниши мумкинлиги тўғрисида;

— номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинган ҳолда, унинг неустойка тўлаши тўғрисида;

— меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан фақат узрли сабаблар мавжуд бўлганидашиа бекор қилиншни тўғрисида ва ш.к.

Айни пайтда корхонанинг локал ҳужжатлари ва меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинишини аниқлаштириши, ходимга қўшимча кафолатларни назарда тутиши мумкин.

Чунончи, ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани бериш ва қабул қилиш тартибининг аниқлаб қўйилиши фақат мақбулгина эмас, балки мақсадга мувофиқ ҳамдир. Бундай аииқлик киритилиши ходимнинг аҳволини қонун ҳужжатларидагига нисбатан ёмонлаштириб юбормаслиги кераклига туфайли, у ходимларга қаратилган муайян тавсияларни назарда тутиши мумкин. Ходимларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган талабларни эса императив шаклда баён этиб, мансабдор шахсларнинг тегишли вазифаларини қайд қилиш керак.

Масалан, юқорида таъкидланганидек, ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани бевосита раҳбарга, унинг ўринбосари, кадрлар бўлими, девонхона ва ш.к.ларга беришга ҳақли. Бироқ бу ҳол меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилган ходим гоҳида тегишли ариза билан аниқ кимга мурожаат қилиши лозимлигини билмаслигига олиб келади, Шуни ҳисобга олиб, ички меҳнат тартиби қоидаларида меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани ходим томонидан, масалан, корхонанинг кадрлар бўлимига, девонхона ва шу каби бўлимларидан бирига берилиши назарда тутиб қўйилиши мумкин. Бундай аииқлик киритилиши ходимлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза беришни тартибга солиши мумкинки, бу ҳам ходим, ҳам иш берувчининг манфаатларига жавоб беради.

Шу билан бирга ходимнинг бу тартибни четлаб берилган аризаси ўз юридик кучини йўқотмайди ва унинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантиришни рад этиш учун сабаб бўлиб хизмат қилмайди.

Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимнинг тегишли аризаси берилган мансабдор шахсларнинг бундай аризаларни дарҳол корхона раҳбарининг эътиборига етказишдан иборат вазифаси қайд этилиши, бундай аризаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказишнинг тартиби аниқ белгилаб қўйилиши, ариза қабул қилинганлиги тўғрисида ходимга бериладиган тилхатнинг шакли тасдиқланиши мумкин. Корхонанинг мансабдор шахслари томонидан ички меҳнат тартиби қоидаларида уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилмаслиги уларни белгиланган тартибда интизомий жазога тортиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ички меҳнат тартиби қоидалари (корхонанинг бошқа локал ҳужжатлари)да ёки ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ходим ишни давом эттириши мумкин эмаслиги сабабли унинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиниши керак бўлган ҳоллар аниқлаштириб кўрсатилишн мумкин. Меҳнат шартномасида, масалан, ходимнинг иш берувчини икки ҳафта эмас, камроқ муддат олдинроқ ёзма равишда огоҳлантириб қўйиб, меҳнатга оид муносабатларни ўз хоҳишига кўра бекор қилиш ҳуқуқи қайд этиб қўйилиши мумкин. Кўпгина корхоналарнинг жамоа шартномалари мазкур корхонада узоқ муддат ишлаб, унинг иш самарадорлигини оширишга салмоқли ҳисса қўшган, пенсига чиқиши сабабли ўз ташаббуси билан меҳнатга оид муносабатларни бекор қилинган ходимларнинг ўз хоҳишлари бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишлари чоғида қўшимча (қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган) тўловлар ёки бошқа имтиёзларни назарда тутади.

Қўшимча маълумот учун қаранг:

  1. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 99-моддаси.
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг15-банди
  3. М.Гасанов, Е.Соколов. Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари: Саволлар ва жавоблар / / Масъул муҳаррир Э. Халилов. 178-196-бетлар Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси», 1999. — 528 б.
18
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

99

Меҳнат шартномасини ҳодимнинг ташаббуси билан бекор қилиш. Презентация

Презентацияни  10