Dastlabki sinov qanday belgilanadi

01.05.2024

Тавсияномада:

– дастлабки синовнинг мақсадлари;

– дастлабки синовни белгилашга тақиқ;

– дастлабки синовни расмийлаштириш;

– дастлабки синовнинг энг кўп муддати;

– синовдан ўтмаган ходимни ишдан бўшатиш;

– ходимни унинг хоҳишига кўра синов муддати вақтида ишдан бўшатиш.

Дастлабки синов нима учун керак 

Дастлабки синов ходимнинг таклиф этилган ишни уддалай олиши ёки уддалай олмаслигини текшириш учун белгиланади. Синов муддати иш берувчи ва ходимга келгусидаги ҳамкорлик ҳақида қатъий қарор қабул қилишга ёрдам беради.

Меҳнат шартномасидаги дастлабки синов тўғрисидаги шарт синов натижалари қониқарсиз бўлган тақдирда ходимни уни синов муддати тугашидан 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, соддалаштирилган тартибда ишдан бўшатиш имкониятини беради, .

Эътибор беринг
Ходим ҳам шунингдек синов муддати давомида МК 132-моддасининг 1 қисми бўйича, ўзининг қарори ҳақида 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Ходим буни сабабларини тушунтирмаган ҳолда қилиши мумкин, иш берувчи эса фақат синов натижалари қониқарсиз бўлган тақдирдагина бундай қилиши мумкин.
Вазият
Ходимни дастлабки синов муддати давомида меҳнат мажбуриятини бир марта қўпол равишда бузганлик учун, синовдан ўтмаган деб ишдан бўшатиш мумкинми?
Ходим синов муддати давомида қўпол интизомий қилмиш содир этди. Уни дастлабки синовдан ўта олмади деб ишдан бўшатиш мумкинми?
Йўқ, дастлабки синов даврида меҳнат интизомини бузиш ходимни синов муддатидан ўтмаган деб ишдан бўшатишга асос бўлмайди. Дастлабки синовнинг мақсади – ходимнинг топширилаётган ишга мувофиқлигини текшириш, 
lock

Davomini oʻqish uchun Kadrovik Pro ga obuna boʻling