Дастлабки синов қандай белгиланади
Тавсияномада:
– дастлабки синовнинг мақсадлари;
– дастлабки синовни белгилашга тақиқ;
– дастлабки синовни расмийлаштириш;
– дастлабки синовнинг энг кўп муддати;
– синовдан ўтмаган ходимни ишдан бўшатиш;
– ходимни унинг хоҳишига кўра синов муддати вақтида ишдан бўшатиш.
Дастлабки синов нима учун керак
Дастлабки синов ходимнинг таклиф этилган ишни уддалай олиши ёки уддалай олмаслигини текшириш учун белгиланади. Синов муддати иш берувчи ва ходимга келгусидаги ҳамкорлик ҳақида қатъий қарор қабул қилишга ёрдам беради.
Меҳнат шартномасидаги дастлабки синов тўғрисидаги шарт синов натижалари қониқарсиз бўлган тақдирда ходимни уни синов муддати тугашидан 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, соддалаштирилган тартибда ишдан бўшатиш имкониятини беради, .