Саволнинг ID си: 11558
Жамоа шартномаси бўлмаган ҳолларда, ташкилотнинг ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларига неча иш кунидан иборат меҳнат таътили берилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Корхонада ишловчи барча ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади[1] (МКнинг 134-м.). Бунда таътил муддати МКнинг 139-моддасида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади.

Корхонанинг жамоа шартномаси бўлмаганда, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасининг ўзида қўшимча таътил кунлари белгиланиши мумкин.

Қуйидагиларга ходимларга йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга - ўттиз календарь кун;

ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига - ўттиз календарь кун (МКнинг 135-м.).

Айрим тоифадаги ходимларга меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари, хусусиятларини ва бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланган[2].

 


[1] яъни жамоа шартномаси бўлмаса ҳам

[2] масалан: суд, прокуратура органлари ходимлари, ўқитувчилар

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.