Меҳнат дафтарчаларини юритиш
Юқоридаги ҳолатда қандай қилиб чет элда меҳнат шартномаси асосида ишлаган ходимнинг иш стажини меҳнат дафтарчасига киритиш мумкин?
Агар ходим чет элда ишлаган давр учун Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни (ижтимоий солиқни) ихтиёрий равишда тўлаб борган бўлса, унинг иш стажи ЯММТда электрон меҳнат дафтарчасига киритилади.
Меҳнат дафтарчаларини юритиш бўйича йўриқнома талабларини бажариш, шунингдек, шу вақтнинг ўзида маълумотларни "ЯММТ" ИДАКга киритиб бориш зарурлиги
Янги ишга қабул қилинган ходимларнинг меҳнат шартномаларини уларга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини харид қилмаган ҳолда рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ
Ишга қабул қилинаётган ходимларнинг аввалги иш жойлари ҳақидаги маълумотларни киритиш
Жисмоний шахслар ўз ташаббуси билан аввалги меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишлари мумкин.
Меҳнат дафтарчасидаги ёзувни тўғрилаш тартиби
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш
Янги ходимга мехнат дафтарчаси очиш мажбурияти
Мехнат дафтарчаларини юритиш тартиби «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги&nbs
Менга охирги иш жойимдан туман бандликка кўмаклашиш маркази оркали янги меҳнат дафтарча очиш мумкинми ва унда аввалги иш фаолиятим тўғрисидаги ёзувлар қандай киритилади?
Ходимнинг иш фаолияти ҳақидаги ёзувлар Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (АВда 29.01.1998 й. 402-сон б. рўйх.ол.) асосан амалга оширилади.
1. Ходимга корхона томонидан олинган меҳнат дафтарчаси қандай тартибда тўлдирилади? 2. Ходим ўқишга кирганлиги муносабати билан иш ҳаки сақланмаган ҳолда 3 ойлик таътил олиши мумкинми ёки ариза ёзиб мехнат шартномасини бекор қилиш лозимми? 3.Таътил берилган тақдирда таътил даври ҳам меҳнат дафтарчасида акс эттирилиши мумкинми?
Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномада белигиланган тартибда меҳнат дафтарчасини юритишингиз лозим.
Меҳнат дафтарчасига фақат бўлинма номи ўзгартирилганлиги ҳақида ёзув киритилса бўладими ёки яна шу янги бўлинмага лавозим бўйича ўтказилиши ҳақида ёзув ҳам киритилиши керакми?
Меҳнат дафтарчасига ҳам бўлинма номи, ҳам ходимни қайта тайинланиши ҳақида ёзиб қўйилади.
Агар мен ишни магистратурадаги ўқиш билан бирга олиб борсам, қисқартирилган иш ҳафтасига ўтишим туфайли меҳнат дафтарчамга қандай ёзув киритилиши керак? Кейинчалик иш стажини ҳисобга олишда, шунингдек магистрлик дипломини олишда менда муаммолар вужудга келмайдими?
Иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган олий ўқув юрти талабасига меҳнат дафтарчаси тутиш керакми?
МКнинг 81-моддасига ва Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидайўриқноманинг 1.1-бандига (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
Мехнат дафтарчаларини алмаштириш учун катъий муддат белгиланганми? Архив маълумотнома йуклиги сабабли эски мехнат дафтарчаларини эгасига кайтиб бериладими? Эски мехнат дафтарчаларини йук килиш кай тартибда олиб борилади?
Бланкаси белгиланмаган тартибда харид қилинган меҳнат дафтарчаси бекор қилиниши ва ходимнинг меҳнат стажи тўғрисидаги барча маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йилнинг 29 январида 402-сон билан рўйхатга олинган, "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг “Меҳнат дафтарчасининг дубликати”га бағишланган IV-бўлимига мувофиқ расмийлаштирилади.
Мавсумий ишчиларга меҳнат дафтарчаси юритиладими? Уларга ойлик ҳисоблаганда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ажратмалар ўтказиладими?
Агар ходим ўриндошлик ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишга қабул қилинса, меҳнат дафтарчаси юритилмайди.