Жавоб берамиз

Кадрлар ишини юритиш

Ушбу ҳолатда мазкур бўлим ходимлари билан меҳнат муносабатлари қандай амалга оширилиши зарур?


Штат қисқартирилганда иш берувчи томонидан ходимга қатор итиёзлар ва кафолатлар берилади.

Ушбу ҳолатда филиал раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра МКнинг 489-моддаси биринчи қисми 2-бандига мувофиқ бекор қилиш мумкинми ва касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги талаб этиладими?


Меҳнат шартномасида ходим меҳнат интизомини бузганлиги  учун меҳнат шартномаси бекор қилиниши асослардан бири бўлиши мумкин, ва ушанинг асосида меҳнат кодексини бекор қилиниши мумкин.

Bu qanchalik to’g’ri?


Ходимга  тоифа белгилаш учун ички низомларга асосан комиссия хулосаси асос бўлиши мумкин.

Хўжалик мудири, омборчи, девонхона мудири лавозимларини техник қилса бўладими ва қайси разрядлар берилади?


ММК -2025га асосан ходимлар тоифаси ажратилади. 

Davlat universitetida mehnat muhofazasi bo'yicha qanday hujjatlar bo'lishi kerak va qaysi normativ-huquqiy hujjatda bu haqida yozilgan?


Меҳнатни муҳофаза қилишда ўқув ташкилотлар умумий талабларга бўйсинади. 

Малака ва меҳнат унумдорлигини қандай тушунсак бўлади?


Малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимлар дега тушунча қонунчиликда аниқ берилмаган.

Xodim homiladorlik va tug‘ish ta’tilidan qaytgach, ishni davom ettirish uchun qayta ariza yozishi talab etiladimi?


Агар ходим болани парваришлаш таътилига чиқишни хоҳламаса ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагандан сўнг ишга қайтиш ниятида бўлса, бу ҳолатда ҳеч қандай қўшимча ҳужжат талаб этилмайди.

Директор в.в.б. қандай расмийлаштирилади, меҳнат шартномасига қўшимча киритиладими? Директор в.в.б. қандай ҳужжатга асосан иш юритади (устав ёки бошқа ҳужжат)?


Директор вазифаси вақтинча юклатилса буйруқ билан расмийлаштирилади.

ОТМ профессор-ўқитувчилари стажировка вақтида масофадан туриб ишласа бўладими?


Профессорлар ва олий таълим муассасалари ўқитувчиларига узоқ муддатли хорижий стажировка давомида масофадан туриб ишлашга рухсат этилади, агар қонунчиликда белгиланган талаблар бажарилса.

Акциядорлик жамиятларида бош бухгалтернинг ўринбосари бўлиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай норматив ҳужжатга асосан ташкил этилади?


Жамият ўзи ташкилий тузилмасини ва штатларини тузади.

МЧЖга тегишли 2 та автомобилни бир вақтнинг ўзида фақат 1 нафар ҳайдовчига буйруқ асосида бириктириб берса бўладими?


МЧЖнинг директори жамият номидан иш юритади.

Dam olish kunlari ishlagan xodimlarga qanday buyruq qilinadi?


Ходимни дам олиш куни ишга жалб қилиш учун унинг розилиги талаб этилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган "бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди" жумласини қандай тушунамиз?


Интизомий жазони қўллаш тўғрисидаги буйруқни интизомий қилмиш аниқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай чиқариш лозим.

Шунда мен буйруқларни тайёрлаб, имзо қўяётганимда вақтинча вазифасини бажарувчи деб ёзишим лозим бўладими?


Меҳнат қонунчилигида «вазифасини бажарувчи» (в.б.) ёки “вақтинча вазифасини бажарувчи” (в.в.б.) деган тушунчалар мавжуд эмас.

Тикувчилик касби устаси бўлсам, Маданият марказида тўгарак раҳбари бўлиб ишлашим мутахассислигимга кирмайдими?


Сизнинг мутахассислигингиз бўйича саволни иш берувчи ҳал қилади.