Жавоб берамиз

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш

Ушбу моддага асосан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг тартиби қандай?


Иш берувчи ходимни ўз ташаббусига кўра, яъни унинг розилигисиз ишдан бўшатишга фақат МК 161-моддасида қатъий белгиланган ҳолларда ҳақли

Ишдан бўшаётган ходим ишдан бўшаганлик тўғрисидаги буйруғини олиб келса, қонун бўйича неча кунда ҳисоб-китоб қилиш керак?


Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ санаси якшанба кунига тўғри келиб қолса, ўша сана билан расмийлаштириш мумкинми ёки иш куни санаси билан бўлиши шартми?


Агар охирги иш куни дам олиш кунига тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни охирги иш куни деб ҳисобланади.

Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганида, иш берувчи ходимга бир неча йил давомида фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўлаб беришга мажбурми?


Ха, мажбур. Ходимнинг талаби асосли.