Мукофотлар
Агар ходим касаба уюшмаси аъзолигидан чиқса, у байрамлар (8 март, Наврўз, Рамазон ҳайити, Мустақиллик байрами, Конституция байрами) муносабати билан тўланадиган мукофотларни олиш ҳуқуқидан маҳрум бўладими?
Йўқ, ходим касаба уюшмаси аъзолигидан чиққан тақдирда ҳам, унинг жамоа шартномасида назарда тутилган байрам мукофотларини олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинишига йўл қўйилмайди.
Байрам кунларига бериладиган мукофот пуллари
Байрам кунларига тўланадиган мукофот пуллари жисмоний шахснинг рағбатлантириш хусусиятига эга даромадларига киради.
ДУКда мукофот пули бериш тартиби
Давлат корхонаси ходимларининг штат бўйича сони ва уларнинг иш ҳақи миқдорлари раҳбар томонидан муассис билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақига устама тўлаб бериш имконияти
Ходимингизга юқорида келтирилган қонуности ҳужжатларнинг иккаласида белгиланган устамаларни бирйўла тўлаб бериш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида савол билан юқори ташкилотингизга ва Молия вазирлигига мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.
Корхонада ҳайфсан олган ходимлар рағбатлантириш пуллари (8-март, Наврўз, Ҳайит, Мустақиллик куни, Конституция куни, Янги йил) ва моддий ёрдам пулларини (соғликни тиклаш учун) олишлари мумкинми?
Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида рағбатлантириш пуллари тўланмайди, моддий ёрдам эса тўланса бўлади.
Меҳнат муносабатларида бўлмаган шахсга мукофот тўлаш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак?
Локал ҳужжатда кўрсатилган тўловлар (мукофот ва ҳ.к.) ишдан бўшаган ходимга тўланишини буйруқ билан расмийлаштириш мумкин.


Телеграм канали