Саволнинг ID си: 12268
Корхонамизда таътилларни бериш жадвали календарь йил бошлангунга қадар тасдиқланиб, ходимлар у билан таништирилган. Амалиётда, ходимлар шахсий сабабларга кўра меҳнат таътилига айнан бир санада чиқишни аризада сўрашади. Ушбу ҳолатда ходимнинг меҳнат таътилига ҳақ тўлашда МКнинг 148-моддаси 2-қисми талабларини бажариш имкони бўлмайди. Айримлар ходимни таътилга чиқариш ҳақидаги буйруқ камида 15 кун олдин расмийлаштирилиши кераклиги, шундагина ходим бу ҳақда огоҳлантирилган, деб ҳисобланиши тўғрисидаги фикрларни билдиришмоқда.
Таътиллар жадвали билан ходим олдиндан таништирилса МКнинг 144-моддаси 2-қисми талаблари бажарилган, деб ҳисобланадими? Ходимни меҳнат таътилига чиқариш ҳақидаги буйруқ бир санада расмийлаштирилса, қонуний ҳисобланадими? Ходимни меҳнат таътилига чиқариш ҳақидаги буйруқ камида 15 кун олдин расмийлаштирилиши лозимми?
Экспертларнинг жавоблари:

Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади (МКнинг 144-моддаси).

1. Амалиётда, таътилларни бериш навбати декабр ойида ишлаб чиқилиб, ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади. Бундай таништиришни мақсади – ходимни мўлжаллаган муддатда таътил берилишини келишилганлигини билдиради.  

2. Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.

Таътил берилиши ҳақида буйруқ – ходим хабардор қилингандан сўнг қабул қилинса ҳамда вақтида таништирилса - қонун талаби бузилмаган ҳисобланади.

Демак, биричи ҳолатда – ходим билан таътилларни бериш навбати мўлжалланган муддатга келишилганлигини билдирса, иккинчи ҳолатда -  таътилни бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилинганлигини билдиради.

Корхонагиздаги ҳолатни МКнинг 143, 144, 145, 146, 148 – модда талабларидан келиб чиқиб меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатларининг талабларини бажарилишини таъминлашингиз мақсадга мувофиқдир.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.