Саволнинг ID си: 12597
Корхона паррандачилик фаолияти билан шуғулланади, яъни ёш жўжаларни сотиб олади, кейинчалик уларни боқади ва сўйиб товуқ гўшти сифатида реализация қилади. Корхона ўз фаолиятини амалга оширишда ижарага олинган ер майдонидан фойдаланади (маҳаллий хокимият томонидан ер майдони ажратилмаган). 2019 йилдан корхона ҚҚС тўловчиси бўлиши кутилаяпти. Эшитишимизча қишлоқ хўжалиги махсулотлари ҚҚСдан озод килинган.
1.Корхона ягона ер солиғи тўловчиси бўлиши мумкинми? 2.Реализация қилинган суммадан ҚҚС тўланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ягона ер солиғи бўйича

Юридик шахс ягона ер солиғи тўловчиси бўлиши учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб бериши керак (СКнинг 362-моддаси):

1) ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлиши;

2) қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлиши;

3) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ҳажмининг улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этиши.

Янгидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчи биринчи ва иккинчи шартларга жавоб берса, у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ягона ер солиғи тўловчиси бўлади.

Халқ хўжалиги тармоқлари таснифлагичига мувофиқ паррандачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига киради  (хос рақами - 21240). Агар корхонангиз юқорида кўрсатилган шартларга жавоб берса, ягона ер солиғи тўловчиси бўлишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйида келтирилган ўхшаш саволга жавобни ўқинг:

https://kadrovik.uz/question/12362?sid=28474&st=234087&us=9368fntce7r4m0b1ibfg9p3mk5

ҚҚС бўйича

Товуқ гўшти Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҚҚС тўлашдан озод қилинган. Бу тўғрисида 12569-сонли савол жавобида ўқинг (қуйида келтирилган):

https://kadrovik.uz/question/12569

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.