Саволнинг ID си: 12604
Жамият туман сув оқова ташкилоти билан ичимлик суви таъминоти учун шартнома асосида ичимлик сувидан фойдаланади. Сув ўлчагичнинг кўрсаткичлари асосида ичимлик суви учун тўловлар амалга оширилади. 2019 йилдан бошлаб, жамият сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботи топширилиши талаб этилмоқда.
Туман сув оқова билан шартнома асосида тўланаётган ичимлик суви учун ҳам сув солиғи тўланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Қуйида санаб ўтилган сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилардир (СКнинг 257-моддаси):

  • юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
  • фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари;
  • тадбиркорлик фаолияти учун сувдан фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари.

 

Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари солиқ солиш объекти деб ҳисобланади  (СКнинг 258-моддаси).

СКнинг 2002 йилга қадар амал қилган таҳририга биноан, ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми – солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланган. Лекин, СКнинг бугунги кунда амал қилаётган таҳририда сувдан қандай мақсадда фойдаланилганда солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланиши аниқлаштирилмаган. 

Ҳозирги пайтда, амалда, юқорида санаб ўтилган шахслар сув таъминоти билан шуғулланувчи корхоналар билан шартнома тузган бўлсалар, солиқ тўловчи деб эътироф этилмоқдалар.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.