Саволнинг ID си: 12605
Корхонамиз пахта толасидан калава ип ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2019 йил 1 янваврдан бошлаб корхонамиз умумбелгиланган солиқ тўлови тизимига ўтди. Корхонамиз "Ўзтўқимачиликсанаот" АЖ уюшмасига аъзо корхоналарига калава ип сотиш бўйича шартнома имзоладик. Ушбу уюшмага аъзо корхоналарга калава ип сотишда ҚҚС “0” ставкада қўллаш бўйича имтиёз 2018 йилда мавжуд эди. Хозирда жуда кўплаб солиқ ставкалари ва имтиёларга ўзгартиришлар киритилди.
Жамият 2019 йил 1 январдан бошлаб "Ўзтўқимачиликсаноат" АЖга аъзо корхоналарга калава ип ва ишлаб чиқариш пахта чиқиндиси маҳсулотлари сотгандан ҚҚС қайси ставкада олинади?
Экспертларнинг жавоблари:

"Ўзтўқимачиликсаноат" АЖ корхоналарига тўқимачилик ярим фабрикатлари сотилганда ҚҚС ноль ставкада ҳисобланади.

"Ўзтўқимачиликсаноат" АЖ корхоналарига 2020 йилнинг 1 январига қадар тўқимачилик ярим фабрикатлари (калава, газлама, трикотаж полотноси, пахта йигириш чиқитлари, аксессуарлар ва фурнитурани) ноль ставкаси бўйича қўшилган қиймат солиғи билан харид қилишга рухсат берилган (29.09.2017 йилдаги ПФ-5197-сон Фармон б-банди; 28.03.2011 йилдаги ПҚ-1512-сон қарор 1-1 банди). Ушбу имтиёз ўз кучини сақлаб қолган ва юқорида кўрсатилганидек, 01.01.2020 йилгача амал қилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.