Саволнинг ID си: 4673
1-савол: МКнинг 99-моддаси 2-қисмига кўра, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин деб кўрсатилган. МКнинг 97-моддаси 1-қисм 1-бандига асосан ҳам ходим ва иш берувчи ўртасида эришилган келишувга кўра ҳам номуайян муддатга ҳамда муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш имкониятини беради. Ўз ҳоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишда томонлар фақат уни ходим тегишли ариза берган кундан бошлаб икки ҳафта бекор қилишнинг муайян санасига нисбатан келишувга эришадилар, бу сана икки ҳафталик муддатни ўз ичига олади, бу муддатдан ошиб кетмайди. МКнинг 97-моддаси 1-бандида эса бундай чеклов муддатга эга бўлмаслиги ҳамда келишув ўзаро бир томонлама рад этишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга, МКнинг 99-моддаси 1-бандига асосан икки ҳафта олдин иш берувчини хабардор этган ҳолда ариза ёзиб, меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин. МКнинг 99-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси 1-қисм 1-банди ўзаро фарқ қилса, меҳнат шартномаси қайси моддага асосланиб бекор қилинади: МКнинг 99-моддаси 2-қисми ёки 97-моддаси 1-қисм 1-бандими? МКнинг 97-модда 1-бандида томонлар ёзма равишда ўзаро келишуви бўлиши керакми? Агар 97-модда 1-бандига асосан ўзаро ёзма келишуви керак бўлса, МКнинг 99-моддаси 2-қисмида нима бўлади? Шу билан бирга, МКнинг 107-моддасида меҳнат шартномаси буйруқ расмийлаштиришда МКнинг 87, 89, 97, 100, 105 ва 106-моддалари асос қилиб кўрсатилган, бироқ ходим МКнинг 97-модда 1-қисм ва 2-қисми акс этган мазмунлар МКнинг 107-моддасида назарда тутилмаган. Буйруқ расмийлаштирилаётганида қайси модда асос қилиб кўрсатилади? Асосни нотўғри кўрсатилиши ишга тиклаш учун сабаб бўла оладими?
МКнинг 99-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси 1-қисм 1-банди ўзаро фарқ қилса, меҳнат шартномаси қайси моддага асосланиб бекор қилинади (МКнинг 99-моддаси 2-қисми ёки 97-моддаси 1-қисм 1-бандими?)? МКнинг 97-модда 1-бандида томонлар ёзма равишда ўзаро келишуви бўлиши керакми? Агар 97-модда 1-бандига асосан ўзаро ёзма келишуви керак бўлса, МКнинг 99-моддаси 2-қисмида нима бўлади? Шу билан бирга, МКнинг 107-моддасида меҳнат шартномаси буйруқ расмийлаштиришда МКнинг 87, 89, 97, 100, 105 ва 106-моддалари асос қилиб кўрсатилган, бироқ ходим МКнинг 97-модда 1-қисм ва 2-қисми акс этган мазмунлар МКнинг 107-моддасида назарда тутилмаган. Буйруқ расмийлаштирилаётганида қайси модда асос қилиб кўрсатилади? Асосни нотўғри кўрсатилиши ишга тиклаш учун сабаб бўлаоладими? Тошкент шахар тиббий маслахат диагностика маркази ДУК катта юрисконсульти Тулкин Абдуллаев
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат кодексининг 99-моддаси ёки 97-моддаси 1-банди билан билан меҳнат шартномасини бекор қилишда, улар орасида қуйидаги фарқлар мавжуд (Масалан, ариза ва келишув мазмунидан келиб чиқиб).

I. Меҳнат кодексининг 99-моддаси, ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш:

1.1.                                                                              Рахбар номига

                                                                                     (кимдан)

А Р И З А

Мени ўз хохишимга кўра ишдан бўшатишингизни сўрайман.

                                                      2015 йил 10-февраль  ____________

                                                                   (мурожаат қилинган кун)        (ходимнинг қўли)             

1.1.1.  Ариза мазмунидан келиб чиқиб ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантирмоқда (МКнинг 99-моддаси 1-қисми).

1.1.2. Ходимнинг охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун - 2015 йил 24-феврал ҳисобланади. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим 2015 йил 25 февралдан ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт (МКнинг 99-моддаси 1-қисми, МКнинг 107-моддасининг 2-қисми ва 108-моддалари).

1.1.3. Ходим огоҳлантириш муддати давомида (2015 йил 11-февралдан 24-февралгача) ходим берган аризасини қайтариб олишга ҳақлидир.

 

1.2.                                                                              Рахбар номига

                                                                                     (кимдан)

А Р И З А

Мени ўз хохишимга кўра 2015 йил 16 февралдан ишдан бўшатишингизни сўрайман.

                                                      2015 йил 10-февраль  ____________

                                                                   (мурожаат қилинган кун)        (ходимнинг қўли)             

1.2.1. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин 2015 йил 16 февралдан ҳам бекор қилиниши мумкин (МКнинг 99-моддаси 2-қисми).

1.2.2. Ёки, иш берувчи розилик бермаса – икки ҳафта ишлаб бериш шарти билан 2015 йил 24 февраладан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

1.2.3. Тарафлар келишуви бўйича белгиланган огоҳлантириш муддати (2015 йил 11-февралдан 16 феврал) давомида ёки огоҳлантириш муддати давомида (2015 йил 11-февралдан 24-февралгача) ходим берган аризани қайтариб олишга ҳақлидир.

 

1.3.                                                                              Рахбар номига

                                                                                     (кимдан)

А Р И З А

Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетига ўқишга кирганлигим сабабли мени ўз хохишимга кўра 2015 йил 27-августдан ишдан бўшатишингизни сўрайман. 

Университетнинг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини илова қиламан. 

                                             2015 йил 24-август  ____________

                                                       (мурожаат қилинган кун)  (ходимнинг қўли)             

1.3.1. Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак (МКнинг 99-моддаси 5-қисми), яъни 2015 йил 27 августдан.

 

IIМеҳнат кодексининг 97-моддаси 1-банди, тарафларнинг келишувига кўра.  

 Мазкур асосга кўра  меҳнат шартномасининг барча турлари тарафларнинг келишувига кўра исталган вақтда бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Томонлар ўртасида 2 нусҳада тузилган Келишув, қўл қўйилгандан кейин хар бир тарафга берилади.

Бир қараганда меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра ёки ходимнинг ташаббуси (МК 99-моддаси) билан бекор қилинишида унча фарқ йўқдек кўринади. Афсуски бундай эмас. Бу ерда томонлар ўртасида меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида келишув тузилиб, унда қайси кундан меҳнат шартномаси бекор қилиниши, охирги иш куни, корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий – иқтисодий шартлар ва компенсациялар тўланиши тўғрисидаги шартлар хам киритилиши мумкин.

Демак, меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандига кўра бекор қилиш учун, иш берувчи ва ходимнинг розилигини тасдиқлаб томонлар ўзоро келишганлигидадир.

Шунинг учун, тарафларнинг келишувига кўра (МК 97-моддаси 1-банди) меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувни ходим томондан бир томонлама бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Охирги иш куни (ёки ундан олдин) меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра, тарафлар белгилаган муддатда шартнома бекор қилинади ва бу ҳолат иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Масалан:

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида 

К Е Л И Ш У В

         Тошкент ш.                                                                                                  2015 йил 10 февраль

 "Титаник" Маъсулияти чекланган жамият, кейинги ўринларда “Иш берувчи” деб юритилади, Устав асосида иш юритувчи Директор Ш.Рахмонов бир тарафдан ва фуқаро С.Ахмедов, кейинги ўринларда “Ходим” деб юритилади, иккинчи тарафдан, қуйидагилар тўғрисида мазкур Келишувни туздилар.

1. Иш берувчи ва ходим ўртасида 2015 йил  12 январда тузилган 01/2015 - сонли меҳнат шартномаси  Тарафлар келишувига кўра Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандига кўра 2015 йил 02 мартдан бекор қилинади.

2.  2015 йил 02 март меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.

3. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга:

- меҳнат дафтарчасини;

- меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини;

- 2015 йил 02 март ҳолатига Фойдаланилмаган таътиллар учун 4 иш куни миқдорида пуллик компенсация хамда тўлиқ хисоб китоб қилинишини таъминлайди (МКнинг 110, 151-моддалари).

4. Тарафлар бир-бирига нисбатан хеч қандай хусумат йўқлигини билдиради.

5.  Мазкур Келишув 2 нусҳада тузилган бўлиб, хар бир тарафга берилади.

 Ишберувчи                                          Ходим

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.