Саволнинг ID си: 5056
Корхонада интизомий жазо чораси амал килиб турган ишчи-ходимларга навру, хайит, мустакиллик кунлари муносабати билан мукофот хисобланиб туланган. лекин, назорат идораси ходими томонидан ушбу туловлар интизомий жазо чораси амал килиб турган ходимларга нисбатан тулнмаслигини такидламокда. Уз. Респ МКнинг 180-моддасида (Иш хаки, мукофотлар, кушимча туловлар, устамалар ва мехнат хаки тизимида назарда тутилган бошка туловлар рагбатлантириш турига кирмайди) деб белгилаб куйилган.
Ушбу холатни инобатга олиб, интизомий жазо амал килиб турган ишчиларга, Узбекистон Республикасида белгиланган байрам кунларига яъни 8-март, навруз, хайит, мустакиллик, конститутция кун муносабати билан пул мукофоти берилиши мумкинми ёки берилмайдими?
Экспертларнинг жавоблари:

      Йўқ,  интизомий жазо амал қилиш даврида ходимларга давлат байрамлари муносабати билан мукофот тўлаш мумкин эмас.

      Меҳнат кодексининг 180-моддаси биринчи қисмига (бундан буён матнда МК деб юритилади) мувофиқ  меҳнат учун рағбатлантириш турлари  жамоа келишувида ёки  ички меҳнат тартиби қоидаларида  кўзда тутилган бўлиши керак.  Рағбатлантириш чоралари меҳнатни рағбатлантириш дастаги сифатида  бир марталик тусга эга ҳамда ходим муайян давр мобайнида ҳалол ва муваффақиятли фаолият кўрсатган тақдирда қўлланади. Бироқ мукофот тўлаш пайтида ходимда интизомий жазо мавжуд бўлса, у ҳолда МКнинг 180-моддаси тўртинчи қисмига биноан унга мукофот тўлаш мумкин эмас.

Бунда МКнинг 180-моддаси учинчи қисмида иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмаслиги кўзда тутилган. Эътиборингизни яна бир бор шунга қаратаманки, ходим ўзида интизомий жазо мавжуд бўлганда фақат улар меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида (жамғармасида)  кўзда тутилган ҳолатларда иш ҳақи, мукофот ва қўшимча тўловлардан маҳрум бўлмайди. Масалан,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.1997 йилдаги 339-сон Қарорига мувофиқ бюджетдан молиялаштириладиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари  ва судлар хизматчиларининг лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақ белгиланган. У ёки бошқа давлат ташкилотининг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини ҳисоблашда бу устама ҳақ меҳнат ҳақи миқдорида кўзда тутилган бўлади. Иш берувчи ходим интизомий жазога молик ҳаракат содир қилган тақдирда ҳам уни олиб ташлай олмайди.

Давлат байрамлари муносабати билан тўланадиган мукофотлар билан ишлар бошқача тарзда. Бу тўловлар рағбатлантириш чораларига киради, чунки уларни меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида (жамғармасида) кўзда тутиш мумкин эмас ҳамда ташкилотнинг молиявий ҳолатига боғлиқ бўлиб, кўпинча ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланади.

Сизга яна бир бор ташкилотнинг жамоа шартномаси ёки жамоа келишувини кўриб чиқишни ва давлат байрамлари муносабати билан тўланадиган  мукофотлар рағбатлантириш чораларига кириши ёки кирмаслигини аниқлашни  тавсия этаман.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.