Саволнинг ID си: 5416
Корхонамизда янги жамоа шартномаси тузилмоқда. Касаба уюшмаси аъзолари нафақа ёшига тўлиб, ишдан бўшашаётган ходимларнинг фарзадларини ўз ўринлари ёки бошқа ўринларга (касбий махоратига, диплом ёки бошка хужжатларга қараб) жойлаштириш тўғрисидаги пунктни қўшиш таклифи билан чиқишмокда.
Пенсия ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимлар ўз ўринларига ёки бошка ўринга уларнинг фарзандларини ишга олиш тўғрисидаги пунктни жамоа шартномасига киритиш мумкинми? Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бу холатга қандай бахо берилади? Фукароларнинг конституциявий хукуки бузиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Пенсия ёшига тўлиб, ишдан бўшаётган ходимлар ўз ўринларига ёки бошка ўринларга уларнинг фарзандларини ишга жойлаштиришга таклиф бериш тўғрисидаги пунктни жамоа шартномасига киритиши мумкин.

Сизнинг мурожаатингиздаги, яъни пенсия ёшига тўлиб ишдан бўшаётган ходимлар ўз ўринларига уларнинг фарзандларини ишга олиш масаласига чекловлар, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилмаган бўлсада, уларни ишга қабул қилишда қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этишини иш берувчи талаб қилишга ҳақли.

Ахборот тариқасида маълум қиламизки, Меҳнат кодексининг 79-моддасида, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланиши белгилаб берилган.

Бу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори 3-иловасида назарда тутилган бўлиб унда қариндош-уруғларнинг бирга ишлашларига йўл қўйиладиган ишлар ва вазифалар рўйхати назарда тутилган.

Бундан ташқари бу тақиқлар нодавлат (хусусий, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқарилган) корхона ва ташкилотлар учун таалуқли эмас хамда бундай корхоналарда яқин қариндошлар бирга ишлашлари мумкин.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.