Саволнинг ID си: 5480
МЧЖ дори-воситалари сотиш билан шуғулланади, МЧЖнинг бир неча шохобчаси мавжуд бўлиб, мазкур шохобчада ишлайдиган ходима бола парвариш таътилида бўлган вақтда шохобча яъни дорихона биноси хокимият қарорига асосан бузилди. МЧЖ мазкур бузилган шохобчасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиб, штат жадвалига ўзгартириш киритди.
Шохобча тугатилганлиги сабабли бола парвариш таътилида бўлган ходима билан тузилган мехнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай амалга оширилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Шохобча тугатилган бўлсада, лекин меҳнат шартномаси билан ишга қабул қилган Жамият тугатилмасдан фаолият юритиб келмоқда.

Шунинг учун бу ҳолатда бола парваришлаш таътилидаги ходима билан меҳнат муносабатлари давоб этади, чунки Меҳнат кодексининг 237-моддасида: «Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади», деб таъкидланган.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.