Саволнинг ID си: 5762
Бизнинг хусусий фирмамиз шахар ҳокимининг 2001 йил 6 декабрь қарори билан рўйхатга олинган, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Директор фирмани ягона таъсисчиси хисобланади, фирма ягона солиқ тўловчиси хисобланади. 2004 йил 29 сентябрь қайта рўйхатга олиниб, хусусий фирма хусусий корхонага айлантирилган. Корхона тақсимланмаган фойдасини 2016 йилда ягона таъсисчига дивидент сифатида тақсимламоқчи.
1.Хусусий фирмамиз 2001 билан рўйхатга олинган ва 2004 йилда хусусий корхона сифатида қайта рўйхатдан ўтган, ушбу "Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонун 4-модда талабига жавоб берадими? 2.Корхонамиз томонидан тақсимланмаган фойдасини 2016 йилда дивиденд сифатида таъсисчига тақсимласа, "Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонун 24-моддаси бўйича таъсисчи дивиденд солиғидан имтиёзга эга бўладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Мулкдор - ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этилади. Хусусий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидир.[1]

Қонуннинг ушбу талаби асосида тузилган хусусий корхона давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади[2] ва демак-ки ушбу ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тижоратчи ташкилотлар учун белгиланган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга, шу жумладан солиқ имтиёзлардан фойдаланипш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

 

Саволингизнинг иккинчи қисмига жавоб аллақачон бизнинг Маълумот хизматимизда сақланади. Сиз улар билан қуйидаги ҳаволалар бўйича танишишингиз мумкин:


http://kadrovik.uz/question/5299 ва http://kadrovik.uz/question/2526.

 


[1] «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасига қаранг

[2] «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига қаранг

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.