Саволнинг ID си: 6755
Мен 2015-2016 йилларда якка тартибдаги тадбиркор бўлиб ишлаганман ва 2016 йилнинг апрел ойида фаолиятимни тўхтатганман. Лекин, шу вақтгача ушбу фаолият меҳнат дафтарчасида қайд этилмаган. Меҳнат фаолиятимни меҳнат дафтарчасига ҳали ҳам ёзишни иложи борми ва буни қайси ташкилот амалга оширади.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ишлаган давримни меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйишнинг иложиси борми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 29.01.1998 йилда N 402-сон билан рўйхатга олинган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 1.2-банди биноан хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқароларга хамда шахсий ёрдамчи хўжаликларда ишловчиларга меҳнат дафтарчаларини бериш, меҳнат стажини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Демак, юқоридаги масала юзасидан тегишли туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилишингиз лозим бўлади.

Қайд этиш лозимки, Йўриқноманинг 2.4-бандига кўра ходимнинг иши, бошқа доимий ишга ўтказилиши ва хоказолар тўғрисида нотўғри ёки ноаниқ ёзувлар аниқланган тақдирда, улар бундай ёзувни киритган иш берувчи томонидан тўғриланади ва тасдиқланади. Янги иш жойидаги иш берувчи бунинг учун ходимга тегишли ёрдам кўрсатиши зарур.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.