Саволнинг ID си: 7477
Асосий фаолияти ишлаб чикариш хисобланган кушма корхонада 0,5 ставка асосида электрик ишга лавозимида ходим ишга кабул килинди. УзР ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон карорига асосан асосий иш жойидан маълумотнома олинди. Уриндош асосида ишловчи ходимга саноат билан шугулланувчи кушма корхонада кандай иш хаки микдори белгиланиши керак. Унинг энг кам микдори канча. Уриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотнома шаклини тулдиришда батафсил кумаклашсангиз. Бу шаклни качон, ким ва кайси корхонада тулдирилади. Шакл мазмунига карасак факат уриндошлик асосида ишловчи ходим ишдан бушагач асосий иш жойидаги бухгалтериясига такдим этилади, тугрими?
Ўриндош асосида ишловчи ходимга саноат билан шугулланувчи кушма корхонада кандай иш ҳақи белгиланади ва энг кам микдори қанча? Ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотнома шаклини тулдиришда батафсил кумаклашсангиз. Бу шаклни качон, ким ва кайси корхонада тулдирилади? Шакл мазмунига карасак факат уриндошлик асосида ишловчи ходим ишдан бушагач асосий иш жойидаги бухгалтериясига такдим этилади, тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:

1. Ўриндошлик асосида электрик лавозимида ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида - ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади.

2. Ўриндошлик асосидаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини аниқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги Низом(Бундан буён матнда–«Низом» деб юритилади)нинг 7- ва 13-бандлари (7.Ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги. 13. Ўриндошлик асосидаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори меҳнат унумдорлигига ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа шартларга қараб, ишланган вақтга пропорционал равишда, қонун ҳужжатларида белгиланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф коэффициенти асосида ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлиши мумкин эмаслиги)ни эътиборга олиб қуйидаги формула орқали хисоблаб чиқилади:

Масалан:

2016 йил 1 октябрдан энг кам иш ҳақи – ойига 149775 сум, меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича тариф коэффиценти – 2,476 деб белгиланган.

Асосий иш бўйича, тўлиқ ставкадагиларга (меҳнат ҳақининг энг кам миқдори):

149775 х 2,476 = 370842 сум 9 тийиндан оз бўлиши мумкин эмас .

Ўриндошлик асосида, ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан (50 %) ортиқ бўлиши мумкин эмаслигини эътиборга олиб, ўриндошларга:

  370842 сум 9 т. : 2 = 185421 сум 45 тийинни ташкил қилади ва бу миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

3. Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кираётган шахслар:

паспортни ёхуд унинг ўрнини босадиган ҳужжатни;

меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича маълумотномани тақдим этиши шарт (Низомнинг 6-банди).

Эслатиб ўтамизки,

1. Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотномада – фуқаронинг Ф.И.Ш., паспорти тўғрисида маълумотлар, ташкилот номи, қайси лавозимда меҳнат фаолиятини олиб бораётгани, ташкилот рахбари томонидан имзо қўйилиб берилади.

2. Ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотномада – фуқаронинг Ф.И.Ш., паспорти тўғрисида маълумотлар, қайси лавозимда ўриндошлик асосида меҳнат фаолиятини олиб бориши, ташкилот рахбари томонидан имзо қўйилиб берилади.

Ходимнинг ёзма аризасига кўра, мазкур маълумотнома асосида иш берувчи ходимнинг асосий иш жойидаги мехнат дафтарчасига иш даври кўрсатилган ҳолда ўриндошлик асосидаги иш тўғрисидаги ёзувларни киритади.

Ўриндошлик иш жойидан маълумотнома ходимлар бўлими томонидан тўлдирилади ҳамда асосий иш жойидаги ходимлар бўлимига топширилади.

 

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.