Саволнинг ID си: 8272
Хорижий Microsoft, Facebook каби йирик компанияларининг раҳбарларининг иш ҳақи йилига бир АҚШ доллари миқдорида белгиланган. Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш тартибда раҳбарга ҳақ белгилаш мумкинми?
Микрофирма раҳбарига энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ёки ундан ҳам кам миқдорда ойлик иш ҳақи белгилаш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида белгиланади (ЎР Президентининг 22.08.2016 й. ПФ-4822-сон Фармони) ва иш ҳақи мазкур фармонда белгиланган миқдордан кам бўлиши мумкин эмас.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.