Саволнинг ID си: 8280
Яқин қариндошларнинг оғир касалликка учраши ёки бўлмаса уларнинг оламдан ўтиши сабабли сабабсиз ишга бормасликка тўғри келади. Бу каби ҳолатларда ўз ҳисобидан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиш бўйича ариза ёзишга ҳам имконияти бўлмайди.
Яқин қариндошларнинг оғир касалликка учраши ёки бўлмаса уларнинг оламдан ўтиши сабабли сабабсиз ишга бормаганда меҳнат қонунчилигида шу каби ҳолатларда ходимнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи нормалар мавжудми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ходим ва иш берувчи ўртасида ходимнинг муайян меҳнат вазифасини бажариши юзасидан тузилган шартномага асосан барча мажбурият ва одоб-ахлоқ қоидаларининг мажмуи бўлиб, хар қайси тараф учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади ҳамда ва иш берувчи  вакилларининг меҳнат мажбуриятлари деб аталади.

Меҳнат мажбуриятларига, шунингдек, умумий мажбуриятлар ёки меҳнат муносабатлари жараёнида ўзини тутишнинг аниқ қоидаларидан келиб чиқувчи мажбуриятлар ҳам киради.         

Меҳнат муносабатлари жараёнида ўзини тутиш қоидалари анча кенг тушунча бўлиб, меҳнат шартномаси тузган ходимнинг ўзини қандай тутиши кераклиги ва мумкинлиги ҳақидаги талабларни ўз ичига олади.

Хусусан:

иш берувчи ваколат берган мансабдор шахслар – ходимларга меҳнат вазифаларини самарали бажаришлари учун керакли меҳнат шароитларини яратиб беришлари;

ходимлар эса – корхонада меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатлари  ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат муносабатлари жараёнида ўзини тутиш қоидаларига оғишмай риоя қилишлари шарт.         

Шунинг учун, иш берувчи ходимни қандай жавобгарликка тортишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида ўзи қарор қабул қилади, айб даражаси ва жавобгарлик чорасини шахсан ўзи белгилайди.

Шу ўринда Меҳнат кодексининг 178-моддасида муҳим ҳуқуқий кафолат мустаҳкамланганлигини таъкидлаш жоиз, унга кўра ҳар бир ходим ўзига юклатилган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим. 

Меҳнат кодексининг 179-моддасига мувофиқ, меҳнат интизоми ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари ҳамда ўз меҳнат вазифаларини лозим даражада бажармайдиган ходимларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш орқали таъминланади.   

Келтириб ўтилган нормалар мазмунидан хулоса қилса бўладики, ножўя хатти-ҳаракат содир этган ходимларга нисбатан интизомий жазоларни қўллаш иш берувчининг алоҳида ҳуқуқи ҳисобланади. Бу шуни билдирадики, ходимнинг тушунтириш хатида баён этилган ҳолатларни ҳисобга олиб меҳнат вазифаларининг бажарилмаслиги сабабини иш берувчининг ўзи – узрли деб топиши мумкин.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.