Саволнинг ID си: 8338
Коллежда хар бир алохида турувчи бино учун 3 штат бирлиги миқдорида қоровул лавозими ажратилган. Қоровулларнинг иш вақти давомийлиги бир кунда неча соат бўлади, уларнинг иш вақти табелларда қай тарзда акс эттирилади. Табелларни тўлдиришни байрам, меҳнат таьтили, касаллаик варақаси чиққан вақтлардаги мисоллар билан намуналар асосида тушунтириб берсангиз.
3 штат бирлигида ишлаётган қоровулларнинг иш вақти давомийлиги бир кунда неча соат бўлади, уларнинг иш вақти табелларда қай тарзда акс эттирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини 125-моддаси 2-қисмида:

“Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт”, деб таъкидланган.

Шунга асосланиб, қоровулларнинг иш вақти юзасидан берилган саволларга ўз вақтида  "Солиқ ва божхона хабарлари" газетасининг 2016 йил 12 апрелдаги 15 (1131)-сонида (табелларда кўрсатилган ҳолда) жавоблар берилган. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.