Саволнинг ID си: 8345
Коллежда ишлаб чиқариш таьлими устаси бир ойлик малака ошириши курсига ўртача ойлик иш хақи сақланган холда жўнатилди. Вақтинча ишда бўлмаган вақтида унинг лавозим вазифаси бошқа ходимга бириктирилди. Ушбу ходимга қўшимча вазифани бажарганлиги учун қўшимча хақ белгиланиши мумкинми? Агар белгиланса ойлик иш хақи икки бараварга кўп тўланиб қолмайдими?
Коллежда ишлаб чиқариш таьлими устаси бир ойлик малака ошириши курсига ўртача ойлик иш хақи сақланган холда жўнатилди. Вақтинча ишда бўлмаган вақтида унинг лавозим вазифаси бошқа ходимга бириктирилди. Ушбу ходимга қўшимча вазифани бажарганлиги учун қўшимча хақ белгиланиши мумкинми? Агар белгиланса ойлик иш хақи икки бараварга кўп тўланиб қолмайдими?
Экспертларнинг жавоблари:

Бир неча касбда ва лавозимда ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга касб ва лавозимда ўриндошлик бўйича бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ходим томонидан вақтинчалик йўқ бўлган ходимнинг ишларини бажаришда йўл қўйилади. (ВМнинг  2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори иловасининг 20-б.).

Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувга кўра белгиланади (МКнинг 160-моддаси).

Бир неча касбда ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш миқдори, агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа ички ҳужжатда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, томонларнинг келишуви бўйича белгиланади (ВМнинг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори иловасининг 24-б.).

Шунга алоҳида эътибор қаратишингиз лозимки, бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори ўриндошлик бўйича ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаётганликдаги қўшимча ишлар асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолатларда қўшимча ҳақ белгиланмайди.

Касб (лавозим) бўйича бир неча касбда ва лавозимда бажариладиган ишларни бир неча ходим ўртасида тақсимлашга йўл қўйилади (ВМнинг  2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори иловасининг 25-б.).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, агарда Сиз таъкидлаб ўтган ходим юклатилган қўшимча ишлари асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган бўлмаса, қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин ва қўшимча ҳақ тўлаш миқдори ўриндошлик бўйича ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.