Саволнинг ID си: 8388
Ёши ўн саккиздан ошган ЎзР фуқаросини 9 йиллик маълумот тўғрисидаги шаходатнома билан корхонага ишга қабул қилиш мумкинми?
Ёши ўн саккиздан ошган ЎзР фуқаросини 9 йиллик маълумот тўғрисидаги шаходатнома билан корхонага ишга қабул қилиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Умумий тартибда, шахс ўн олти ёшга тўлганидан кейин, уни ишга қабул қилиш мумкин[1] (МКнинг 77-м.).

ЎзР Президенти ва Вазирлар Махкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда ишловчи ходимлар маълумотининг энг паст даражасига нисбатан талаблар белгиланган (19.06.2015й. 164-сон ВМҚ 2-б.). Ушбу давлат корхоналарида ходим қандай лавозимда ишламоқчи эканлигига қараб, ундан ўрта махсус ёки олий маълумот талаб қилиниши ёхуд умуман  маълумот талаб қилинмаслиги мумкин. Маълумот даражаси буйича талаблар Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори (19.06.2015й. 164-сон ВМҚ га илова, кейинги матнда - Классификатор) нинг  1, 2-иловаларда кўрсатилган[2].

Демак, давлат корхоналарида ишловчи ходимлар учун маълумотнинг энг паст даражаси буйича талаблар белгиланган. Ва аксинча, агар Сизнинг корхонангиз мулкчилик шакли хусусий бўлса (масалан, масъулияти чекланган жамият, хусусий корхона ва бошқалар), ходимларингиз маълумоти буйича қонунчиликда талаблар белгиланмаган. Хусусан, Классификаторда кўрсатилган маълумот бўйича талаблар нодавлат корхоналари учун тавсиявий характерга эга.


[1] 15 ёшга тўлган, таълим муассасалари  ўқувчилари ота-онасидан  бирининг (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан бирининг) розилиги билан ишлашлари мумкин; меҳнат шароити ноқулай ишларда 18 ёшга тўлмаганлар ишлашлари мумкин эмас.

[2] ушбу иловалар ҳужжатнинг рус тилидаги матнида берилган

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.