Саволнинг ID си: 8512
Бизнинг "Билол" МЧЖ 2017 й 02 февралда давлат руйхатидан утди ва чакана савдо фаолияти билан шугулланади. Бизда хозирча бош хисобчи ва ходимлар булими мутахассиси йук.Рахбар ва 2 та сотувчи. Хисобчининг ишини хам рахбарнинг узи бажараяпди.Ушбу МЧЖ рахбарига чикариладиган буйрукдан намуна (тулдирилган холда) келтирсангиз. Ва ушбу буйрукнинг рахбар деган жойига ким имзо куяди. Рахбарнинг мехнат дафтарчасига ким имзо куяди ва кандай расмийлаштирилади. Хар иккала холат буйича хам намуна (буйруклар тулдирилган холда)келтирсангиз. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!
МЧЖ рахбарига чикариладиган буйрукдан намуна (тулдирилган холда) келтирсангиз. Ушбу буйрукнинг рахбар деган жойига ким имзо куяди? Рахбарнинг мехнат дафтарчасига ким имзо куяди ва кандай расмийлаштирилади? Хар иккала холат буйича хам намуна (буйруклар тулдирилган холда)келтирсангиз.
Экспертларнинг жавоблари:

I. Умумий қоидага кўра, корхона раҳбарини ишга қабул қилиш корхона мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи вакил қилган органлар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа органлар орқали амалга оширади (МКнинг 82-моддаси 2-қисми).

МЧЖ рахбарига чикариладиган буйрукдан намуна:

________ - сон БУЙРУҚ

 

2017 йил 10 май                                                Тошкент ш.

 

2017 йил 4 майдаги (корхонанинг ташкилий шакли ва номи)ни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис ҳужжатларига (Устав) мувофиқ МЧЖ муассисларининг 2017 йил 10 майдаги йиғилиш баённомасига ва мулкдор билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ, 2017 йил 10 майдан бошлаб барча тегишли ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ва корхонанинг штат жадвалига биноан ҳақ олиш ҳуқуқи билан корхона раҳбарининг вазифасини бажаришга киришаман.

 

Асос:

1. 2017 йил 10 майдаги меҳнат шартномаси.

2. 2017 йил 04.05.даги 734-сон юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси.

3. МЧЖ муассисларининг 2017 йил 10 майдаги йиғилиши баённомаси.

 

Корхона раҳбари                 ________________Ф.И.Ш.

                                                                             (имзо)

 

II. Корхона раҳбарининг меҳнат дафтарчасидаги ёзувига келсак.

Агар ходим(корхона рахбари) корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган бўлса (ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно), унда ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруққа мувофиқ лавозимини кўрсатишга ҳақлисиз(МКнинг 81-моддаси 2-қисми).

Умумқабул қилинган қоидага кўра меҳнат дафтарчаларини тутиш бўйича мажбурият иш берувчи ёки меҳнат дафтарчаларини тутиш учун масъул бўлган бошқа шахс зиммасига юклатилади (Меҳнат кодексининг 81-моддаси; АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқнома, бундан кейин - Йўриқнома).

Буйруқ чиқарилиб, ундаги ёзув корхона рахбарининг меҳнат дафтарчасига киритилганидан кейингина 3-устунга “Корхона рахбари лавозимига қабул қилинди” деган ёзув қайд этилади (Йўриқноманинг 2.12-банди).

меҳнат дафтарчасига ёзувни қайд этишга оид

НАМУНА

ИШ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

 

 

Т/р

 

Сана

 

 

Ишга қабул қилиш, бошқа ишга

ўтказиш ва ишдан бўшатиш

тўғрисидаги маълумотлар

 

 

Ёзув қайд этилишига асос

бўлган ҳужжат, унинг

санаси ва рақами

йил

 

кун

 

ой

 

1

2

3

4

 

 

 

 

 

 

 

8

 

2017

 

10

 

05

"Шарқ" Маъсулияти чекланган жамият 

Корҳона рахбари лавозимига қабул қилинди

 

 

     2017 йил 10 майдаги 01-к сон буйруқ, МЧЖ муассисларининг 2017 йил 10 майдаги йиғилиши баённомаси.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изох: Меҳнат дафтарчаларини тутиш учун масъул бўлган шахс томонидан киритилган ёзув тасдиқланмайди. Фақатгина меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейингина киритилган ёзув масъул бўлган шахс қўли ва корхона муҳри билан тасдиқланади.       

Ходимнинг Т-2 шаклидаги шахсий карточкасига ҳам худди шундай ёзувлар қайд қилинади. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.