Саволнинг ID си: 8572
Мен ва турмуш ўртоғим отаси билан ҳовлиларида 2016 йилдан 2017 йилгача биргаликда қорамол боқиб келдик. 2017 йил феврал ойида "Х" фирмага шартнома тузиб қорамолни гўшт ҳолатда сотдик ва "Х" фирма шартнома бўйича банкда очилган шахсий пластик карточкага ўтказиб берди. СКга мувофиқ ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан олинган даромадлар солиққа тортилмайди. Тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжат тақдим этилган тақдирда имтиёзлар қўлланади деб ёзилган.
Қорамол солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжат намунаси ёки қонунда белгилаб қўйилган шакли борми?
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқ кодекнинг 179-моддаси билан жисмоний шахслар белгиланган шаклда ўзига ёки оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган тақдирда, уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлари ЖШДСдан озод этиши белгиланган.

Ушбу ҳужжат шакли Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш Қоидалари иловасида “Маълумотнома” сифатида келтирилган (ВМнинг 28.08.2012й. 253-сонли қарорига 1-илова).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.