Саволнинг ID си: 9288
Ходим 2017 йил 4 июлда ишга кирди ва 2017 йил 16 августда меҳнат шартномаси бекор қилинди. Мазкур ходимга бир йилда 24 кундан иборат меҳнат таътили назарда тутилган.
Меҳнат кодексининг 141-моддасига асосан ходимга ишдан бўшашда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация 2 кунга бериладими ёки 4 кунга?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат таътили муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш, бу ходимга белгиланган меҳнат таътили умумий муддатининг ходим мазкур иш йилида ишлаган вақтига мувофиқ келадиган қисмини белгилашдир.  

Меҳнат кодексининг 141-моддасига биноан таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса чиқариб ташланади.

Масалан,

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МКнинг 151-м).

Ходим 1 ой ишлаб ишдан бўшаган. Ходимга 24 иш куни миқдорида таътил  муддати белгиланган. Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация миқдори - тўлиқ таътил муддатини (24)  12 бўлиб, чиққан сонни тўлиқ  ишланган  ойлар  сонига кўпайтириш йўли билан   аниқланади. Бунда  15 календар  кунга тенг  ва  ундан кўп бўлган кунлар 1 ой деб яхлитланади, 15 календар кундан ками эса чиқариб ташланади (24 таътил  муддати  : 12 ойга бўлинади = 2 хар ой учун ишланган коифицент  х  1 ойга кўпайтирилади) = 2

Демак, ходимга фойдаланмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация миқдори 2 иш кунини ташкил қилади. 

Изох: Таътиллар муддати ходимларда хар хил бўлсада (24, 21, 18, 15), лекин хисоблаш тартиби бир ҳил.

.          

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.