Саволнинг ID си: 11002
Таъсисчи бир корхонани иккинчисига қўшиб юбориш тарзида тугатишга қарор қилди. Жорий йилнинг 15 январида ходимларга меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш берилди Бироқ 15 мартда раҳбар ва бухгалтер билан меҳнат шартномаси бекор қилинмади. Май ойигача уларга ойлик иш ҳақи (ҳамда устама) ҳисобланган.2 ой давомида улар деярли ҳеч қандай функцияларни бажармаганлар.
Мазкур ходимлар учун ойлик иш ҳақи ҳисобланиши тўғрими? Уларга яна икки ойлик ўртача иш ҳақи ҳисоблашга мажбурмизми?
Экспертларнинг жавоблари:

1. Меҳнатга ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида - ҳақиқатда бажарилган иш учун;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида - ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади.

Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга (табел асосида) олиб бориши шарт (МКнинг 125-м.).

2.   2.ойлик тўлов юзасидан,  

МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1-банди бўйича иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма равишда (имзо чектириб)огоҳлантириши шарт:

-   меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди), шунингдек ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда (100-модда иккинчи қисмининг 7-банди) бекор қилинганда камида икки ой олдин.

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ушбу модда биринчи қисмида назарда тутилган огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин (МКнинг 102-моддаси 2-қисми).

Бундан ташқари, МКнинг 67-моддасида, меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат (100-модда 2-қисмининг 1-бандига нисбатан), меҳнат шартномаси:

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли бекор қилинган  ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади.

Эслатиб ўтамизки, юқорида қайд этилган талабларни бажармаслик ҳаракатлари меҳнат хамда аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида (янги таҳрири)даги қонун ҳужжатларининг бузилиши тариқасида баҳоланади ва қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.