Саволнинг ID си: 11069
10969- сонли саволнинг жавобида "агарда олий ўқув юрти ва ходим ишлаётган корхона турли ҳудудларда жойлашган бўлиб, ўқиш ва ишни бирга олиб боришнинг имконияти бўлмаса, ходим иш берувчидан меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраши керак" деган жавоб берилган.
Агар коллеж битирувчиси (бухгалтерия соҳаси бўйича) Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртига ўқишга кириб, вилоятдаги хусусий корхонада ҳисобчи вазифасида масофадан туриб амалга ошира оладими? Яъни хусусий корхонанинг тегишли бухгалтерия ҳисобини электрон кўринишда амалга ошириб, кейин корхонага интернет орқали юбориб турса бўладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ МКнинг 161-моддасида белгиланган муддатларда тўлаши шарт (МКнинг 154-м.).

Меҳнатга ҳақ тўлаш вақтбай ёки ишбай бўлиши мумкин. 10969 ID – рақамли саволдан ходимнинг иши вақтбай эканлиги англашилган эди. Шунинг учун, белигилан вақт нормаси давомида ходим иш жойида бўлиши ва меҳнат вазифаларини бажариши имконияти бўлмаса, меҳнат шартномасини бекор қилиниши кераклиги ҳақидаги  хулоса келиб чикди.

Агар ходимнинг иши меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклига асосланса, ходимга ҳақ бажарган иши натижасига кўра тўланиши мумкин. Яъни ходим иш жойида бўлмаса ҳам меҳнат вазифаларини бажаради,  ва натижаларини иш берувчига топширади. Ходимнинг меҳнатини ишбай тизим асосида ҳақ тўлаш у билан тузилган меҳнат шартномасида албатта акс эттирилиши керак. Бундан ташқари, корхонангизда ишбай шакл асосида ҳақ тўлаш тўғрисида локал ҳужжат (низом, тартиб ва ҳ.)  ишлаб чиқилиши  мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (МКнинг 153-м.)

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.