Саволнинг ID си: 11159
Мен 2016 йил 1 декабрдан "А" ташкилотнинг макарон ишлаб чикариш цехига ишга қабул қилиндим ва 2018 йил 1 февралдан туғишдан олдинги ва кейинги бериладиган таътилга чикдим. 2018 йил 3 майда фарзандли булдим. Туғишдан олдинги ва кейинги бериладиган таътилга туланадиган нафака пулини "А "ташкилот тўлади. "А" ташкилотнинг жамоа шартномасида фарзанд 2 ёшга тўлгунча онага (ходимага) тўланадиган нафақа пули тўланиши белгиланган. 2018 йил 1 апрелдан мен ишлаган "А" ташкилотнинг макарон ишлаб чикариш цехи МЧЖ шаклидаги юридик шахсга айлантирилди ва "А" ташкилотдан ажралиб чикди.
Менга фарзандим 2 ёшга тўлгунча тўланадиган нафақа пулини "А" ташкилотнинг ўзи тулайдими ёки МЧЖ шаклидаги ташкилотми?
Экспертларнинг жавоблари:

Болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича нафақа (кейинги ўринларда – нафақа) тайинлаш ва тўлаш тартиби  АВ томонидан 2002 йил 14 мартда 1113-сон билан рўйхатга олинган  Низом билан белгиланган. Айтиб ўтиш жоизки, ушбу Низом бюджет соҳасида ишловчи оналарга татбиқ этилмайди.

Саволингиздан аён бўлдики, А корхонаси ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилиши натижасида, макарон ишлаб чиқариш цехи алоҳида юридик шахс (кейинги ўринларда - В корхонаси) сифатида ташкил этилган.  МКнинг 98-моддасига кўра, корхона мулкдори алмашганда, худди шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади. Саволингизда ҳозирги кунда қайси юридик шахс билан меҳнат муносабатларингиз давом этилаётганлиги ҳақида маълумот бермагансиз. Агарда,  Сиз билан тузилган меҳнат шартномасида иш жойи А корхонаси белгиланган бўлса, демак Сизга нафақани А корхонаси тўлаши лозим, чунки нафақа иш жойидан тайинланади ва тўланади. Сиз ва А корхонаси ўртасида  тузилган меҳнат шартномасига қўшимча келишув билан ўзгартириш киритилиб, иш жойингиз А корхонасидан В корхонасига алмаштирилган бўлса, иш берувчи - В корхонаси ҳисобланганлиги боис нафақа ушбу корхона томонидан берилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.