Саволнинг ID си: 11457
Корхонамизда 6 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган. Президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги қарорига кўра 22 август Курбон Хайити байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Унга кўра 6 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган корхоналар учун 22 август куни байрам, 23 август куни иш куни, 24 август дам олиш куни ўрнатилган.
Корхона ходимларига яхши дам олишлари учун шароит яратиш мақсадида 23 август иш кунини 24 август дам олиш куни билан алиштирилса, қонунга зид келмайдими?
Экспертларнинг жавоблари:

ЎзР Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5290-сонли фармонига кўра (кейинги ўринларда – Фармон), 2018 йилда 2 январь, 20 март ва 31 август кунлари қўшимча дам олиш кунлари деб белгиланган. Ушбу Фармонда 25 август - шанба 23 август – пайшанбага ва 26 август - якшанба 24 август – жумага кўчирилиши кўрсатилган. Аммо, бу кўчирилишлар фақат 5 кунлик иш хафтаси ўрнатилган ташкилотларга таалуқли. Демак, корхонангиз ходимлари учун август ойида икки кун дам олиш куни бўлади. Булар - 22 август (Қурбон хайит байрами) ва 31 август (қўшимча дам олиш куни). Айтиб ўтиш жоизки, ҳар йили Рамазон хайит ва Қурбон хайит байрамларини нишонлаш кунлари Президентининг тегишли қарорига кўра белгиланади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган календарга кўра, Қурбон хайит байрами 22 август куни деб белгиланган. Бу кун ЎзР Президенти қарорига кўра сурилиши мумкин.

Агар корхонангиз ишчилари учун қўшимча дам олиш кунлари белгилаш ниятида бўлсангиз, буларни локал ҳужжатларда акс эттиришингиз ёки тегишли буйруқ чиқаришингиз мумкин.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.