Саволнинг ID си: 11541
Ходим 14.09.2017 йилда ишга қабул қилинган. 10.08.2018 йилда у ишлаган вақтига мутаносиб равишда меҳнат таътили берилишини сураб мурожаат қилди (чунки меҳнат таътили тугагандан сўнг ишдан бўшашини маълум килди). Бунда таътилнинг тугаш санаси 06.09.2018 й. Агар ходим таътилини тўлиқ миқдорда олиб, тугаши билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза тақдим этганда, шу куннинг ўзидаёк ходим билан ҳисоб-китоб тўлиқ ёпиларди.
Агар ходим 06.09.2018 йилда ишдан бўшаш тўғрисида ариза тақдим этса, у ҳолда унга яна 4 кунлик компенсация тўлашимизга тўғри келадими? Чунки бунда ходимнинг иш стажи таътилни қўшиб ҳисоблаганда 14.09.2017-06.09.2018 й, 12 ой бўлиб колмокда. Бунда йил давомидаги таътил кунлари жамланиб, 15 кундан ортиқ қисми айрилиши керакми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ходимларга меҳнат таътиллари берилиши асосий қоидалари Меҳнат Кодексининг 2-боби билан тартибга солинади.

Ходимларнинг йиллик асосий таътилининг муддати 15 (ўн беш) иш кунидан кам бўлмаслиги белгиланган (МКнинг 134-м.). Шу қаторда, ходим ва корхона ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасининг шартларида узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин, айтайлик, ушбу узайтирилган йиллик таътилнинг муддати 9 (тўққиз) иш куни деб белгиланган (МКнинг 135-м.), бундан келиб чиққан холда, меҳнат шартномаси шартлари бўйича ходимнинг умумий таътил муддати 24 (йигирма тўрт) иш куни.

Саволда келтирилган вазиятни ҳисобга олган холда, агар ходим меҳнат муносабатлари бекор қилинаётган санага қадар 24 (йигирма тўрт) иш кунлик таътил муддатидан 20 (йигирма) иш кунлик таътил муддатидан фойдаланган бўлса, қолган (фойдаланилмаган) 4 (тўрт) иш кунлик таътил муддати учун пуллик компенсация тўланади (МКнинг 134-м.).

Таътил муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МКнинг 141-м.).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.