Саволнинг ID си: 11598
Муддатли меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинган ходим билан бир вақтнинг ўзида моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, мумкин.

Бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилувчи ўн саккиз ёшга тўлган ходим билан ишга қабул қилиш пайтида ҳам, кейинчалик ҳам меҳнат шартномасига қўшимча тарзда тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида махсус ёзма шартнома тузилиши мумкин (МКнинг 203-м. 1-қ.).

Демак, юқорида қайд қилинган қоидаларга биноан моддий жавобгарлик ҳақида махсус ёзма шартнома тузилиши жараёнида меҳнат шартномасини муддати бўйича чекловлар белгиланмаган.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.