Саволнинг ID си: 12564
Корхонамиз Ургут ЭИЗ да жойлашган. ЭИЗ иштирокчиси сифатида божхона ва солиқ имтиёзларидан фойдаланади.
Ургуи ЭИЗ иштирокчиси учун берилган имтиёзлар мақсадлими ёки мақсадсиз?
Экспертларнинг жавоблари:

Ургут ЭИЗ иштирокчиси бўлган ва белгиланган талабларга жавоб берган корхоналарга Президент Фармони билан солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган (12.01.2017 йилдаги ПФ-4931, 26.10.2016 йилдаги ПФ 4853). Уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом ВМнинг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарори билан тастиқланган. Мазкур қонун ҳужжатларида (ПФ ва низом) имтиёзларни қўллашдан бўшаган маблағларни муайян мақсадга йўналтириш назарда тутилмаган. Демак, ушбу имтиёзлар мақсадли характерга эга эмас.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.