Саволнинг ID си: 12569
Корхона Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2016 йилдаги 110-сонли қарорига асосан 01.01.2020 йилгача импорт қилинадиган маҳсулотларга имтиёз берилган ва ушбу имтиёздан фойдаланган ҳолда корхона хом ашё импорт қилиб, товуқ тухуми ва гўшти ишлаб чиқарган.
Асосий фаолияти товуқ тухуми ва товуқ гўшти ишлаб чикариш бўлган корхоналар ҚҚС солиғини тўлайдими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Вазирлар Маҳкамаси (ВМ) томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод этилади (СКнинг 208-моддаси 28-банди). Товуқ гўшти ва тухум ВМ томонидан тасдиқланган ҚҚСдан озод қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига киритилган (ВМнинг 31.12.2018 йилдаги 1065-сон қарори).

Корхонангиз етиштирган товуқ гўшти ва тухум реализацияси бўйича ҚҚСдан озод қилинган. Лекин, асосий фаолиятидан ташқари яна бошқа, ҚҚСдан озод қилинмайдиган фаолият тури билан шуғулланса, ушбу фаолият тури бўйича ҚҚС тўлаши лозим бўлади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.