Саволнинг ID си: 12720
Ташкилотимиз 2018 йилда улгуржи савдо (минерал ўғит ва кимёвий восита сотиш) фаолияти билан шуғулланиб, 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқ тўловчиси ҳисобланади. Мотор орқали ер ости суви (качалка)дан фойдаланади.
Корхона ер остидан мотор орқали сув чиқриб фойдаланса, ўлчов асбоби бўлмаган тақдирда сувдан фойдаланганлик солиғини ҳисоблаб чиқариш учун ишлатилган сув ҳажми қандай аниқланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилса, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сув истеъмолининг технологик ва санитария нормаларидан, суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СКнинг 260-моддаси).

Ер ости сувларидан сув олиш лимитлари геология ва минерал ресурслар ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар бўйича) ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари билан келишган ҳолда сув хўжалиги органлари томонидан белгиланади (ВМнинг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига 1-илованинг 23-банди).

Қўшимча маълумотни қуйидаги ўхшаш саволга жавобдан кўришингиз мумкин:

https://kadrovik.uz/question/12202

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.