Саволнинг ID си: 12731
4.01.2019 йилдаги 12608 сонли савол бўйича яна бир бор изоҳ беришингизни илтимос киламан.
12608-сонли савол жавобида норезидентнинг бошқа даромади, яъни турар жой учун ва овқатланиш учун тўланган пул миқдори қандай ҳисобланган? 162 022 055 сўм қандай шаклланди?
Экспертларнинг жавоблари:

12608-сонли савол мазмунига қаранг. Ушбу саволни берувчи юридик шахс норезидентлар яшаши учун меҳмонхона хизматига ҳамда улар овқатланиши учун корпоратив картадан, тегишинча, 119 640 000 сўм ва 9 977 644 сўм сарфлаган. Корхонанинг ушбу харажатлари норезидентлар манфаатида қилингани учун уларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари сифатида қаралади (СКнинг 177-моддаси).

Норезидентларнинг Ўзбекистондаги манбалардан олган даромадларидан тўлов манбаида солиқ ушлаб қолиниши лозим. Солиқ ставкаси 20% (СКнинг 182-моддаси).

Мазкур ҳолатда корхонанинг норезидентлар даромади бўлган харажатларидан ЖШДС ушлаб қолишнинг иложи йўқ. ЖШДС тўлов манбаида ушлаб қолинмаган тақдирда, ушлаб қолинмаган суммани солиқ агенти (яъни корхона) бюджетга тўлаши шарт (СКнинг 185-моддаси). Шунинг учун бюджетга тўланадиган солиқ суммаси текскарисига ҳисоблаб чиқарилган. Бунда солиқ солинадиган база норезидентлар манфаатида тўланган даромадлари сумма ва солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган.

Норезидентлар манфаатида тўланган сумма (80%): 119 640 000 + 9 977 644 = 129 617 644 сўм

Солиқ солинадиган база (100%): 129 617 644 / 80 х 100 = 162 022 055 сўм

Бюджетга тўланадиган ЖШДС (20%): 162 022 055 х 20% = 32 404 411 сўм

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.