Жарима қўллашга 30.09.2003й. 416-сонли ВМ қарори асос бўлади.
Импорт шартномалари бўйича товарларни олиб кириш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак (30.09.2003 й. ВМ 416-сон қарорига 1-Илованинг 13-б.).
Tоварларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган йирик импорт қилувчиларга (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин молиявий санкциялар қўлланилади (Низом 17-б.).
Сизнинг ҳолатингизда контракт бўйича тўлов тўлиқ амалга оширилган вақтни аниқлашингизни ва шундан келиб чиққан ҳолда товарларни келиш муддатини ҳисоблаб, ДСИга маълумот беришингизни тавсия қиламиз.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.